• Слайдер #1

Biznes Yuritish Etikasi

“Ўзшаробсаноат” Акциядорлик жамиятида        
БИЗНЕС ЮРИТИШНИНГ ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ (ЭТИКАСИ)


I. БИЗНЕС ЮРИТИШНИНГ ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ (ЭТИКАСИ) ТЎҒРИСИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШИНГИЗ КЕРАК?


Бизнес юритишнинг одоб-ахлоқ қоидалари (этикаси) нимани англатади?

Акциядорлик жамиятининг обрў-эътибори ва келгусидаги муваффақиятлари кўп жиҳатдан нафақат қонун талабларига риоя қилинишига, балки фаолият юритиш жараёнида юқори одоб-ахлоқ стандартларига амал қилинишига ҳам боғлиқ.
Мазкур одоб-ахлоқ қоидалари (этика) маданиятли бизнес юритиш тамойилларига содиқлигимиздан далолат беради. Акциядорлик жамиятининг барча ишчи-хизматчилари томонидан риоя қилиниши шарт бўлган масъулиятли ахлоқ стандартларини белгилайди ҳамда муҳим ахлоқий ва ҳуқуқий муаммолар ҳал қилиниши юзасидан амалий тавсиялар беради. Бизнес юритишнинг одоб-ахлоқ қоидалари (этикаси) Акциядорлик жамиятининг ҳар бир ишчи-хизматчисига ушбу стандартларни тушуниш ва уларга риоя қилишда ёрдам бериш учун ишлаб чиқилган.

Бизнес юритишнинг одоб-ахлоқ қоидалари (этикаси)га кимлар риоя қилишлари керак?
Бизнес юритишнинг одоб-ахлоқ қоидалари (этикаси) Компаниянинг ҳар бир ишчи-хизматчиси томонидан, уларнинг лавозими ёки иш жойидан қатъий назар, ҳеч бир истисносиз ижро учун мажбурийдир. Биз ушбу ҳужжатда белгиланган стандартларга ва қоидаларга ҳар доим амал қилишимиз керак.
Бундан ташқари, биз томонимиздан жалб қилинадиган барча контрагентлар Акциядорлик жамияти номидан ва унинг манфаатларида бизнес юритиш жараёнида белгиланган ахлоқ стандартлари ва қоидалари доирасида фаолият юритишлари керак.


Нима учун муҳим?

Ташқи шарт-шароитларнинг мунтазам равишда мураккаблашуви ва фаолиятимиз кўламларининг кенгайиб бориши жараёнларида юқори диққат-эътибор объекти ҳисобланамиз. Биз фаолиятимизда амалий одоб-ахлоқ қоидалари (этикаси) тамойилларига максимал даражада риоя қилинишини кафолатлашимиз керак.
Бизнес юритишнинг одоб-ахлоқ қоидалари (этикаси) бизнесимизнинг узоқ муддатли барқарорлиги ва савдо-сотиқларни кўпайтириш стратегиямиз реализация қилинишининг энг муҳим омили ҳисобланади.
Бизнес юритишнинг одоб-ахлоқ қоидалари (этикаси) Акциядорлик жамиятининг ишчи-хизматчиларига ўз вазифаларини бажаришда ёрдам бериш учун тегишли воситалар мавжуд бўлишини кафолатлайдиган ички назорат тизимимизнинг энг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.
Саволлар ёки шубҳа-гумонлар пайдо бўлган тақдирда, мен нимани амалга ошироламан?
Бизнес юритишнинг одоб-ахлоқ қоидалари (этикаси) Сиз дуч келишингиз мумкин бўлган барча вазиятларни тавсифлаш имкониятига эга. Сизда шубҳа-гумонлар пайдо бўлган тақдирда, ёрдам ва маслаҳат олиш учун мурожаат қилишнинг бир неча усуллари мавжуд.
Агар муайян вазиятда амалга оширишингиз зарур бўлган хатти-ҳаракатларга нисбатан безовталик ҳис қилсангиз, ўз-ўзингизга қуйидаги саволларни беринг:

  • - Бу қонунийми?
  • - Бу одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келадими?
  • - Бу Бизнес юритишнинг одоб-ахлоқ қоидалари (этикаси) талабларига жавоб берадими?

BRIKTIRILGAN HUJJAT:

Ko'rishlar: 10172