Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича
Жорий йилда 1 трлн. 692,9 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари, 1 трлн. 236,6 млрд. сўмлик халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мос равишда 104,9 ва 101,9 фоизни ташкил этди.
Ҳисобот даврида 20 млн. 731,7 минг литр узум виноси ёки ўсиш 100,6 фоизга, 63 млн. 637,6 минг литр ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ёки ўсиш 101,4 фоизга, 790 минг литр коньяк ёки ўсиш 104,6 фоизга ва 70 млн. 996 минг литр спирт ишлаб чиқарилди ёки ўсиш суръати 103,9 фоизни ташкил этди.
Корхоналар томонидан янги турдаги - 160 та (ёки ўтган йилга нисбатан 104,5%) алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилиб, истеъмол бозорига кенг ассортиментда маҳсулотлар етказиб берилди.
Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи: ароқ ишлаб чиқариш – 79,9 фоизни, вино ишлаб чиқариш – 64,5 фоизни, коньяк ишлаб чиқариш 100,0 фоизни ва спирт ишлаб чиқариш – 76,4 фоизни ташкил этди.