Улгуржи савдо бўйича
Халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришда соҳада олиб борилган маркетинг ишлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ва Шаробсавдо базалари ўртасида яратилган тизим ўз натижасини бермоқда.
Шаробсавдо базалари томонидан 2017 йилда 2 трлн. 826 млрд. сўмлик маҳсулотлар сотилиши ва белгиланган прогноз кўрсаткичи 100,0 фоизга таъминланди.
Маҳсулот экспорти масаласи
2017 йилда Ҳукумат қарори ва қўшимча топшириқга асосан белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида компания таркибидаги корхоналар ва агрофирмалар томонидан жами 40 млн. 637 минг АҚШ долларлик маҳсулот экспортини амалга оширдилар ёки белгиланган прогноз 1,7 мартага бажарилди.
Молиявий натижалар бўйича
Компания тизимидаги корхоналар томонидан 2017 йилда бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга тўловлар 1 трлн. 337 млрд. сўмни ташкил қилди, шу жумладан 831,7 млрд. сўмлик акциз солиғи тўловлари амалга оширилиб, топшириққа нисбатан мос равишда 102,8% ва 102,0% бажарилди.