• Слайдер #1

Tadbirlar

 

“Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси тизимидаги корхоналар томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш Дастури доирасида қорамолчилик фермаларини ташкил этаётган корхоналар раҳбарлари ва мутахасислари иштирокида кўргазмали-амалий семинар ташкил

“Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси тизимидаги корхоналар томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш Дастури доирасида қорамолчилик фермаларини ташкил этаётган корхоналар раҳбарлари ва мутахасислари иштирокида кўргазмали-амалий семинар ташкил
6 Fevral 2015
|
1732

Кўргазмали-амалий семинар 2015 йил 5 февраль куни ташкил этилди. Семинарда тегишли корхоналар раҳбарлари, чорвачилик билан шуғулланадиган мутахассислар, компаниянинг вилоятларга бириктирлиган масъул ходимлари иштирок этдилар. 
Семинарни юқори даражада ташкил этиш учун Республиканинг ушбу соҳасидаги раҳбарлари ва етук олимлари таклиф этилди. Семинарнинг назарий қисмида Республика ветеринария бош бошқармаси бошлиғи Б.Норқобилов, Республика наслчилик уюшмаси раиси О.Собиров, Тошкент вилояти чорвачиликда наслчилик ишлари бўйича инспекция раҳбари М.Куччиев, Тошкент Давлат Аграр университети профессори У.Носиров ва Франциянинг “Ричел” компанияси вакили М.Тоировлар таклиф этилди. Улар томонидан қорамолчилик комплексларини ташкил этиш омиллари, Ўзбекистондаги қорамол зотлари ва уларни минтақалар бўйича мослашганлиги, чорва озиқа базаси, чорва моллари касалликлари ва уларнинг профилактикаси, қорамолларга тегишли Давлат Стандартлари ва Давлат томонидан берилаётган имтиёзлар, фермалар қурилишида ишлатиладиган ускуна ва жиҳозларга оид тегишли маълумотлар берилди. Семинар иштирокчиларнинг берилган саволларига маърузачилар томонидан атрофлича жавоб берилди.
Семинарнинг кўргазмали қисми Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги “Пегас Агро Мастер” сутчиликка ихтисослашган чорвачилик комплексида бўлди. Ушбу замонавий тарзда ташкил этилган, илғор технологиялар асосида қорамолчиликни юритаётган комплексда семинар иштирокчилари қорамол зотлари, уларни парваришлаш ва маҳсулот мўллигини таъминлашда чорва рацион асосида озиқлантириш, зооветеринария қоидаларига биноан парваришлаш ишлари билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олдилар.


Ko'rishlar: 1701