“Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компаниясида компьютер саводхонлиги буйича KSBT тизимида аттестациядан ўтиш жараёни хақида семинар утказилди.
Жорий йилнинг 10 июн санасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг малакаси ва кўникмаларини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳамда уларни ишда компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 2011 йил 27 октябрдаги 289-сонли қарорига биноан “Vinosanoatinfoservis” УК ва “BePro” дастурчилар ўқув маркази мутахассислари “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси таркибидаги саноат корхоналарининг “Компьютер саводхонлигини бахолаш тизими”да аттестациядан ўтиш бўйича масъул ҳодимларига аттестацияга тайёрланишда қай даражада малака ва кўникмаларга эга бўлиши ҳақида тақдимот ўтказиб, батафсил маълумот бердилар ҳамда аттестация бўйича тарқатма материаллар тақдим этдилар. Шу билан бирга, семинар якунига кўра жорий йилнинг 6 июль санасида “Ўзбекистон ахборот технологиялари корхона ва ташкилотлар ассоцацияси”да ўтказилиши режалаштирилган KSBT тизимида тест топшириш учун тегишли чора-тадбирлар белгиланди.