• Слайдер #1

Tadbirlar

 

“Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компаниясида ўтказилган семинар ҳақида.

“Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компаниясида ўтказилган семинар ҳақида.
13 May 2016
|
1079

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрелдаги “Иқтисодиётнинг реал сектори тармоғида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
ПҚ-2158-сон қарорининг 4-банди асосида “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси томонидан 2015-2020 йилларда компаниянинг марказий аппарати ва унинг тизим корхоналарида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва ривожлантириш Дастури ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти У. Узоқов томонидан тасдиқланган. 
Дастур асосида жорий йилда компаниянинг 15та озиқ-овқат спирти, ликёр-ароқ ва виночилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ҳамда уларнинг савдоси билан шуғулланувчи тизим корхоналарида молиявий ҳисоб ва ҳисоботларни, ходимлар бошқаруви, тезкор ва ишлаб чиқариш-технологик ва техник фаолиятни компьютерлаштириш, комплекс интеграция қилинган ахборот тизими (“Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси учун автоматлаштирилган ахборот тизими 1С ERP)ни жорий этиш кўзда тутилган бўлиб, 2016 йилнинг 13 май куни 15та корхоналарнинг рахбарлари ва бош хисобчилари учун Холдинг компаниясида семинар ташкил этилди. Семинарда холдинг компаниясининг ахборот-коммуникация технологиялари бўлими, “Vinosanoatinfoservis” унитар корхонаси ҳамда “Plus Soft” компанияси мутахассислари иштирокчиларга ахборот тизими ҳақида тўлиқ маълумот беришди ва улар томонидан берилган саволларга жавоб қайтаришди.

Ma'lumot manbai: Matbuot xizmati


Ko'rishlar: 1065