“Ўзвинсаноат-холдинг” компанияси номидан сизларни қутлашга ва сўзимнинг бошида компаниямиз тузилмаси ва фаолияти ҳақида қисқача маълумот:
Компания таркибига 177 та корхона ва ташкилотлар киради, улардан 72 таси саноат корхоналари бўлиб, қуйидагилардан иборат:
- 21 та бирламчи виночилик заводлари,
- 26 та вино-ароқ маҳсулотларини қуювчи корхоналари,
- 2 та газланган ва шампан виноларини ишлаб чиқариш корхоналари,
- 17 та ликёр-ароқ корхонаси,
- 4 та этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналар,
- 2 та шиша-идишлар ишлаб чиқариш ва уларни безаш заводлари. Ички истеъмол бозорида 78 та ихтисослашган улгуржи савдо базалари ва 465 та фирма дўконлари алкоголли маҳсулотларни сотиш бўйича фаолиятни амалга ошириб келмоқда. Ҳозирги кунга келиб соҳада жами 11 мингдан ортиқ ишчи-хизматчилар фаолият кўрсатади. Виночилик корхоналарининг мавжуд қувватлари қуйидагиларни таъминлаш имкониятини беради:
- 200 минг тонна узумни қайта ишлаш,
- 5 млн. декалитр ҳажмда узум виносини тайёрлаш,
- 5 млн. бутилка газланган ва шампанлаштирилган винолар,
- 150 минг дал коньяк маҳсулоти,
- 20 млн. декалитр ликёр-ароқ маҳсулоти,
- 6.8 млн. дал озуқа этил спирти,
- шиша-идиш – 110 млн. дона ва 12 млн. дона безатилган шиша маҳсулоти. Ўзбекистонда узумчилик ва вино тайёрлаш саноатининг ривожланиш истиқболлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 13 мартдаги “Республикада 2013-2015 йилларда узумчилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПП-1937 сонли қарори асосан компаниянинг 123 та саноат корхоналари ва ташкилотлари тасарруфида 2011 йилда 2,9 минг гектар токзорлар мавжуд бўлса, 2013 йилга келиб токзорлар майдони 4,4 минг гектарни ташкил этди. Тизимнинг қайта ишлаш корхоналари ўзларининг хом-ашё базасига эга бўлиб, 2013 йилда ушбу токзорлардан ноёб саноатбоп навли 30,1 минг тонна узум хом-ашёси қайта ишланган бўлса, жорий йилда 43,0 минг тоннага 2015 йилга келиб бу кўрсаткич 63,5 минг тонна бўлиши кутилмоқда. “Ўзвиносаноат- холдинг” холдинг компаниясининг ишлаб чиқариш ва саноат имкониятлари “Ўзвиносаноат–холдинг” холдинг компанияси таркибида жами 70 та алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар бўлиб, шундан 49 та корхоналарда спирт, вино, ароқ, коньяк ва шампан виноси маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 2013 йил бошига вино маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати 4411,7 минг дални ташкил этган бўлса, 2014 йилга келиб 4947,7 минг дални ёки 536 минг далга оширилди. Жорий йилнинг охирига бориб узум виноси ишлаб чиқариш қувватлари 5200 минг дални ташкил этади. Компания тизимидаги узумни қайта ишловчи корхоналар 2013 йил мавсумида узум етиштирувчи агрофирма ва фермер хўжаликлари билан 117,7 минг тонна узум етказиб беришга шартнома тузган эдилар, амалда 123,4 минг тонна узумни қайта ишладилар. Бу қайта ишланган узумдан 8,6 млн. дал. вино хом – ашёси тайёрланди. 2015 йилга келиб, вино хомашёси ишлаб чиқариш ҳажмини 10 млн. 500 минг далга етказиш ёки 2012 йилга нисбатан 1,4 марта ошириш мўлжалланган. Жорий йилда компания тизимидаги корхоналар томонидан узумни қайта ишлаш мавсумида 132,0 минг тонна узумни қайта ишлаш режалаштирилган. Ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш ва маҳсулот турларини кўпайтириш, компания моддий-техника базасини ривожлантириш, янгилаш ва янги технологияларга ўтказиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар “Ўзвиносаноат–холдинг” холдинг компанияси таркибидаги 43 та саноат корхоналари қошида 83 та узумни қайта ишлаш шаҳобчалари фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу корхоналарнинг ҳозирги кундаги узумни қайта ишлаш қуввати йилига 200 минг тоннани ташкил этади. 2015 йилга қадар соҳани ривожлантириш дастурида узумни бирламчи қайта ишлаш шаҳобчалар сонини 90 тага етказган ҳолда уларнинг қувватларини йилига 215 минг тоннага етказиш ёки 2012 йилга нисбатан 1,2 марта ошириш кўзда тутилган. Компания тизимидаги корхоналарда халқаро стандартларга жавоб берадиган, юқори сифатли экспортбоп вино хомашёлари тайёрлаш мақсадида модернизация ишлари олиб борилмоқда. “Денов вино–ароқ” ва “Конвин” ОАЖда замонавий вино қуйиш линиялари ўрнатилмоқда. “Шаҳрисабз вино–ароқ” ОАЖда табиий вино қуйиш линиясини модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Компания тизимидаги коньяк спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш мақсадида “Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати” очиқ акциядорлик жамиятида, “Агромир Адас” хорижий корхонасида ва “Самарқанд Жомбой шароб” масъулияти чекланган жамиятида Болгария ва Украина давлатларида ишлаб чиқарилган коньяк спирти ишлаб чиқарувчи янги замонавий ускуналар ўрнатилди. “Шахрисабз вино–ароқ” ОАЖда, “Миндонобод” ҳамда “Мусаллас” Агрофирмаларда коньяк спирти ишлаб чиқариш учун технологик ускуналар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Компания томонидан ишлаб чикарилаётган маҳсулотлар кўламини кўпайтириш ва маҳсулотларни диверсификациялаш чораларини амалга оширган холда жорий йилда ноанъанавий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, “Меҳнат” агрофирмасида виски ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Компания тизимидаги алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан жорий йил давомида 168 та янги тур маҳсулотлар ишлаб чиқариш тадбирлари белгиланди. Ушбу мақсадлар учун ишлаб чиқилган корхоналарни модернизациялаш Дастури 2015 йилгача ўрта муддатли истиқболда тахминан 135 млрд. сўм миқдорида 80 дан кўпроқ инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш билан янада соҳани қайта таъмирлаш ва модернизациялаш жараёнларни олиб борилишини назарда тутади. “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси томонидан корхоналарда ИСО 9001 ва ИСО 22000 тизимини жорий этиш чоралари ишлаб чиқилган бўлиб ҳозирги кунда барча корхоналарда ИСО 9001 сифат тизимининг ҳамда 9 та корхонада “Озиқ–овқат маҳсулотлари хавфсизлиги мененжменти” стандартининг мувофиқлик сертификатини олишган. Ҳозирда тизимда инновацион, чиқиндисиз ва энергия тежамкор, янги маҳсулот турларини ўзлаштириш ва турли соҳаларда қўлланиладиган лойиҳаларни жорий қилиш давом эттирилмоқда. Модернизациялашнинг асосий йўналишларидан ташқари, холдинг корхоналари томонидан қўшимча равишда яқин келажакда қуйидаги янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва 30 дан зиёд инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Булар: - мевали ва сабзавотли қуюқ ва табиий шарбатлар, консерва маҳсулотлари ва салқин ичимликларни ишлаб чиқариш орқали мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, - нон ва қандолат маҳсулотлари, минерал сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқариш, - ёрдамчи материаллар, гофро-картон маҳсулотлари ва полиэтилен идишларни ишлаб чиқариш, - бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва соҳада сервис хизматларини кўрсатиш каби тадбирлар амалга оширилади.
Пресс-котиба - Халилова Махбуба Махмудовна
Тел/факс:+(99871) 244-06-37; 244-17-13 vinsanoat.uz
e-mail: pressа@vinsanoat.uz m.khalilova@vinsanoat.uz
Тошкент, 2014 йил 24 март
Бриктирилган хужжат: