• Слайдер #1

Tadbirlar

 

2015 йил 19 март куни «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компаниясида «Наврўзи олам Шарқ халқларининг тарихий байрами» мавзусида маънавий-маърифий маъруза бўлиб ўтди.

2015 йил 19 март куни «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компаниясида «Наврўзи олам Шарқ халқларининг тарихий байрами» мавзусида маънавий-маърифий маъруза бўлиб ўтди.
19 Mart 2015
|
2278

    «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компаниясининг бошқарма бошлиғи А.Ташкенбаев сўзга чиқиб, яқинлашиб келаётган қадимий, ҳамиша навқирон, яшариш ва янгиланиш байрами бўлмиш – “Наврўз” умумхалқ байрами билан барча йиғилганларни табриклаб, бу байрамнинг халқимиз маънавий ҳаётидаги юксак ўрни ва аҳамияти тўғрисида таъкидлади. Сўнгра, сўзни таклиф этилган маърузачи “Ўзбекистон” журналининг бош муҳаррири, тарих фанлари доктори, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессори Карим Норматовга берди. 
Йиғилишда сўз олган К.Норматов бир неча минг йиллик тарихга эга ушбу байрам аждодларимиз томонидан шарқона янги йил сифатида кенг нишонлаб келингани, инсон ва табиат ўртасидаги муштараклик, деҳқончилик мавсумининг бошланиши Наврўз шодиёналарида ўз ифодасини топгани, шунинг учун ҳам асрлар оша бу байрам боқий қадрият, миллий маросим сифатида яшаб келаётгани тўғрисида гапирди. Зеро, Президентимизнинг «Юксак маънавият — енгилмас куч» асарида қайд этилганидек, Наврўз байрами биз учун ҳаёт абадийлиги, табиатнинг устувор қудрати ва чексиз саховатининг, кўп минг йиллик миллий қиёфамиз, олижаноб урф-одатларимизнинг бетакрор ифодасидир.
Ота-боболаримиз ҳар қандай шароитда, ҳатто яширинча бўлса-да, Наврўзни нишонлаганлари, байрамга хос удумларни адо этганлари, Наврўз тарихи, бу байрамдаги маросим ва ижро этиладиган халқ қўшиқлари билан боғлиқ маълумотларни келтирди. Наврўзда ўтказиладиган асосий маросимлардан бири бу — сумалак тайёрлаш билан боғлиқ. Сумалак баҳор ойларида, асосан, Наврўз муносабати билан тайёрланадиган қадимий ва шифобахш таомдир. Унинг келиб чиқиш тарихи бўйича кўплаб ривоятлар мавжуд. Аммо, шуниси эътиборлики, сумалак қўни-қўшни, қариндош-уруғ, умуман кўпчилик иштирокида тайёрланади ва бу жараёнда одамлар ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланади. Бундай тадбирлар ёшларнинг халқимиз тарихи ва маданияти, боқий анъана ва қадриятлари ҳақидаги билим ва тасаввурини бойитишга хизмат қилиши тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди.


Ko'rishlar: 2282