ICTEXPO 2015
Жорий йилнинг 15-17 сентябр кунлари “Ўзэкспомарказ” МАКда ўтказилган ICTEXPO 2015 ахборот-коммуникация технологиялари кўргазмасида “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси ўзининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2158-сон “Иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида ахборот-коммуникация технологияларинни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга ошириб келаётган ERP тизимларини кўргазма қатнашчиларига намойиш қилди. Шунингдек, компания томонидан корпоратив портал ЭХА билан ҳамда ўзида аудио ва видео конференцияларни жамлаган ICE-WARP корпоратив алоқа тизими жорий этилган. Шу билан бирга ICT.NIS.UZ порталида ахборот-коммуникация технолгогияларини вазирлик, идора, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида қай даражада ривожланиб келинаётганлигини аниқлаш мақсадида ўтказиб келинган мониторинг натижасига кўра “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси хўжалик бошқаруви органлари орасида фахрли иккинчи ўринни банд этди. Мазкур ютуқларнинг бош омили холдинг компаниясининг рахбарияти томонидан амалга оширилаётган тўғри қарорлар ҳамда АКТ сохасига оид барча чора-тадбирларни хукумат томонидан белгиланган муддатларда амалга оширилиб келинаётганлиги хисобланади. ICTWEEK Uzbekistan 2015 - ахборот-коммуникация технологиялари хафталиги АКТ сохасидаги энг мухим тадбир бўлиб у ўзида Саммит, Форум, Кўргазма ва конференцияларни шунингдек бир қанча тадбирлар, тақдирлаш маросими ҳамда презентацияларни қамраб олади. Ҳар йили ушбу тадбирда халқаро экспертлар ва IT-соҳасининг етакчи мутахассислари, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишади.