• Слайдер #1

Tadbirlar

 

Матбуот анжумани ҳақида

Матбуот анжумани ҳақида
24 May 2016
|
1148

2016 йил 24 май куни “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Миллий матбуот марказида “Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси томонидан узумчиликни ривожлантириш, қайта ишлаш корхоналарининг хом-ашё базасини мустаҳкамлаш ва узумчиликка ихтисослашган агрофирмалар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Республикамизда қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари каби узумчилик хам жадал ривожланмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 13 мартдаги «2013-2015 йиллар даврида республикада узумчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1937 сонли қарори қабул қилингандан сўнг ушбу сохага эътибор кучайиб, токзорлар майдони кенгайди. 
Ушбу қарор доирасида 2013-2015 йиллар давомида республика бўйича қишлоқ хўжалик корхоналари ва фермер хўжаликлари томонидан 23,5 минг гектар янги токзорлар барпо этилиб, 17,4 гектар майдондаги эски, самарасиз токзорлар реконструкция қилинди. 
Ушбу қарор доирасида “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси томонидан хам токзорлар майдони кенгайтирилиб, уч йил давомида 2,5 минг гектар янги токзорлар барпо этилиб, жами токзорлар майдони 6,2 минг гектарга етказилди. 
Барча тоифадаги хўжаликларда 2013 йилда 127,8 минг гектар токзорлар, 2016 йилга келиб 143,0 минг гектарга ёки 112,6 фоизга ошиши, шунингдек, 2013 йил якунига кўра ҳар гектардан ўртача 116,1 центнердан ҳосил олинган бўлса, бу кўрсаткич 2016 йилда 130,7 центнер бўлиши кутилмоқда. 
Республика бўйича 2016 йилда 1661,3 минг тонна, 2013 йилга нисбатан 125,7 фоиз кўп узум етиштирилиши кутилмоқда.
Республикада интенсив токзорлар барпо этиш, ерда парваришланаётган токларни шпалерга кўтариш, ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сохага тежамкор технологиялар, хусусан томчилатиб суғоришни жорий этиш яхши самара бермоқда. Шу кунгача 12 та корхона томонидан 48 та артезиан қудуқлар қазилиб ишга туширилди ва 700 гектар майдондаги токзорлар сув билан таъминланди. Янги барпо этилаётган токзорларда интенсив, тежамкор технологиялар қўлланилмоқда. Бугунги кунгача 375 гектар токзорлар майдонида томчилатиб суғориш жорий этилган.
Компания томонидан нафақат янги токзорлар барпо этиш балки узумчиликнинг моддий-техник ресурслар таъминотини кучайтириш, фермерлар билан манфаатли муносабатларни такомиллаштириш, фермерларни малакасини ошириш ва илғорларини рағбатлантириш борасида хам амалий ишлар қилинмоқда. 
Республикада тизимли аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар олиб бориш натижасида бозорларимиз қишлоқ хўжалигининг барча махсулотлари билан табора тўлиб бормоқда. Шунингдек, мева-сабзавотчилик ва узумчиликни экспорт салохияти ортмоқда. "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси хам асосий махсулотлардан ташқари, бошқа қишлоқ хўжалик махсулотлари, мева, сабзавот, полиз ва картошка етиштириш хажмларини кўпайтирмоқда. 
Республика қишлоқ хўжалигида узумчиликнинг аҳамиятини инобатга олиб, уни ривожлантириш, мавжуд токзорлар самарадорлигини ошириш, соҳага илғор агротехнологияларни жорий этиш ва экспорт салоҳиятини кучайтириш ва узумчиликда ягона тизим яратиш учун ихтисослашган агрофирмалар ташкил этиш заруриятидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги “Республикада узум етиштирувчи фермер хўжаликларини бирлаштириш, токзорлар самарадорлигини ошириш, илғор агротехнологияларни жорий этиш, экспорт ва қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш учун узумчиликка ихтисослашган агрофирмалар ташкил этиш” тўғрисида 116-сонли баён қарори қабул қилинди.Ушбу баён топшириқлари ижросига кўра “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси ва тизимдаги қайта ишлаш корхоналар, “шаробсавдо” базалар таъсисчилигида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жами 42 та узумчиликка иҳтисослашган агрофирмалар ташкил этилди. 
Агрофирмалар ўзлари бириктирилган туманлардаги фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш яъни, тасарруфидаги токзорларда агротехник тадбирларни ўз муддатларида ўтказиш мақсадида 48 та зарурий ихтисослашган қишлоқ хўжалик техникалар агрофирмалар томонидан харид қилинди. Бундан ташқари яна 36 та қишлоқ хўжалиги техникаси олиш учун лизинг шартномалари туздилар.
Агрофирмалар томонидан уруғ ва минерал ўғитлар захирасини яратиш ва уларни етказиб бериш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда агрофирмалар томонидан 678 тонна минерал ўғит, 6,4 тонна кимёвий препаратлари, 274 тонна ЁММлари захиралари яратилиб, уларнинг асосий қисми баҳорги агротехник тадбирлар ва ток қатор ораларига экилган сабзавот, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари парвариши учун фермер хўжаликларига етказиб берилди. 
Агрофирмалар фермерларга бўнак тариқасида уруғ ва минерал ўғитлар етказиб бериш билан бирга етиштириладиган махсулотларга ички ва ташқи бозор учун шартномалар тузмоқдалар. Бугунги кун холатига агрофирмалар маҳсулот етиштириб берувчилар билан 324 минг тонна узум ва бошқа қишлоқ хўжалик махсулотларига 5995 та шартнома туздилар. 
Агрофирмалар томонидан қўшни давлатларда савдо уйларини очиш ва экспорт шартномалари тузиш бўйича амалий ишлар қилинмоқда.

Ma'lumot manbai: Matbuot xizmati


Ko'rishlar: 1229