• Слайдер #1

Tadbirlar

 

Матбуот анжуманининг ўтказилиши ҳақида

Матбуот анжуманининг ўтказилиши ҳақида
19 Aprel 2017
|
1551

2017 йил 19 апрель куни “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси тизимидаги қайта ишлаш корхоналарининг хомашё базасини мустахкамлаш, саноат корхоналарини модернизациялаш, техник жихатдан қайта жихозлаш, замонавий технологияларни жорий этиш орқали махсулот турлари ва хажмларини кўпайтириш мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Республикада қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари каби узумчиликни ривожлантириш борасида хам салмоқли ишлар амалга оширилиб, мавжуд токзорлар майдонлари йил сайин кенгайиб, соха ривожланмоқда. Ўтган йиллар давомида барча тоифа хўжаликларида токзорлар майдони 141,7 минг гектардан 148,6 минг гектарга етказилиб, ишлаб чиқариш 136 минг тоннага кўпайиб, 2016 йилда 1,7 млн.тоннани ташкил этди. Жорий йилда 1,9 млн тонна ялпи ҳосил олиш режалаштирилган.
Республикада узумчиликни ривожланиши “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси тизимидаги қайта ишлаш корхонларининг хомашё базасини мустахкамлаб, махсулот хажми ва сифатига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Компаниянинг корхоналари фермер хўжаликлари томонидан етиштирлган узумни қайта ишлаш билан бирга тизим тасарруфидаги саноатбоп навли токзорлар майдонини кенгайтириб бормоқда. 2014 йилда компаниянинг корхона ва ташкилотлари томонидан барпо этилган токзорлар 2,0 минг гектардан ташкил эткан бўлса, бугунги кунда ушбу майдонлар 2 хиссага ортди. Бу эса қайта ишлаш корхонларининг технологик талабларига тўлиқ жавоб берадиган узум хомашёси хажмларини кўпайишига мустахкам замин яратди. Компания жорий йилнинг ўзида токзорлар майдонини яна 1400 гектарга кенгайтиришни режалаштириб, шу кунларда ток экиш ишлари авжида.
Компаниянинг саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган махсулотларига ички ва ташқи бозорларда харидогирлигини ортиб боришида амалга оширилаётган модернизациялаш, техник ва технологик жихатдан янгилаш яхши самара бермоқда.
2010-2016 йиллар давомида корхоналарни модернизациялаш ишларига 235 млрд сўм маблағ йўналтирилиб, 162 та инвистиция лойихалари бажарилган бўлса, 2017-2018 йилларда 650 млрд сўм қийматидаги 70 та лойихани бажариш кўзда тутилган.
Саноат корхоналарини модернизациялаш, ишлаб чиқаришга халқаро стандартларни жорий этиш натижасида махсулот сифати яхшиланиб, хажми ортиб бормоқда. Агар 2014 йилда17,3 млн дал тайёр махсулот ишлаб чиқарилган бўлса, 2016 йил якуни билан бу кўраткич 18,1 млн дал ёки ўсиш суръатлари 103,9 фоизга тенг бўлди.

Manba: Matbuot markazi


Ko'rishlar: 1638