“Мониторинг” ахборот тизими семинар
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлиги ва “Мониторинг” ахборот тизимини ишлаб чиқарувчиси “ЎзИнфоКом” маркази билан ҳамкорлигида 2015 йил 30 сентябр куни “Ўзвиносаноат-холдинг” компаниясида ушбу автоматлаштирилган ахборот тизимни лойихаштирилиши, таркибий қисмларининг ижро этилиши ва амалга оширилиши юзасидан семинар-тақдимот ўтказилди. “Мониторинг” ахборот тизими орқали амалга оширилаётган 2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада модернизация қилишда, таркибий ўзгартирилишида ва диверсификация қилинишида самарали мониторинг ўрнатилиши ва амалий ёрдам кўрсатилиши назарда тутилган. Ушбу семинарда холдинг компаниянинг ва 18 инвестицион лойихалар ташаббускор-корхоналарининг жавобгар мутахассислари иштирок этишди.