• Слайдер #1

Tadbirlar

 

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА “ЎЗВИНОСАНОАТ-ХОЛДИНГ” ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИДА ИШЧИ ХОДИМЛАРНИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ.

29 Avgust 2015
|
1885

2015 йил 29 август санасида “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компаниясида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишни табрик сўзи билан “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компаниясининг бошқарув раиси Рахимов Шухрат Нишаналиевич очиб берди ҳамда ўз нутқи давомида Ўзбекистоннинг бугунги кундаги эришган ютуқлари ва бундай кенг кўламли бунёдкорлик ишларини амалга оширишда мухтарам Юртбошимизнинг тутган ўрни беқиёс эканлигини таъкидлаб ўтди.
Хозирда жадал суръатлар билан ривожланаётган Ўзбекистон иқтисодиёти янги босқичга кўтарилмоқда ҳамда бунда “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси ходимлари ҳам ўз хиссаларини қўшмоқдалар. Шу муносабат билан холдинг компанияси ва унинг тизим корхоналарида ишловчи ходимларни байрам олдидан тақдирлаш маросимини ўтказишга қарор қилинди.
Холдинг компанияси ва унинг тизим корхоналарида хизмат қилаётган ходимларга фахрий ёрлиқлари топширилди.
Йиғилиш сўнгида холдинг компанияси бошқарув раиси Рахимов Шухрат Нишаналиевич барча қатнашчиларга ҳамда барча Ўзбекистон аҳлига самимий тилаклар билдирди.


Ko'rishlar: 1974