• Слайдер #1

Tadbirlar

 

Спирт саноати корхоналарининг ходимлари учун семинар

7 Sentyabr 2015
|
1645

Спирт ишлаб чиқарувчи корхоналар вакилларидан иборат бўлган “Ўзвиносаноат-холдинг” компаниясининг делегацияси Европанинг “Alfa Laval” (Швеция) ва “Novozymes” (Дания) компаниялари томонидан 2-4 сентябрь кунларида ташкил этилган семинар-конференцияда фаол иштирок этишди.
Ушбу семинардан мақсад буғдойни чуқур қайта ишлаб чиқариш натижасида глютен ишлаб чиқариш бўйича замонавий технологик ускуналар ҳамда янги инновацион ғоялар билан яқиндан таништириш.
Шуни такидлаш керакки, маҳаллий спирт ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш, маҳсулотлар хилма-хиллигини кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратиш жумладан, глютен ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида Республикамиз импорт ҳажмини кескин камайишини таъминлашга хизмат қилувчи “Қўқонспирт” АЖнинг “Глютен ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестицион лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилмоқда.


Ko'rishlar: 1673