• Слайдер #1

Tadbirlar

 

Жорий йилнинг 22 октябр куни компаниянинг катта мажлислар залида “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси корхоналарининг 2015 йил 9 ойида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва йил якуни билан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида

Жорий йилнинг 22 октябр куни компаниянинг катта мажлислар залида “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси корхоналарининг 2015 йил 9 ойида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва йил якуни билан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида
23 Oktyabr 2015
|
1741

Йиғилишни компания бошқаруви раиси Ш.Рахимов олиб борди.
Мажлис кун тартибида “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси корхоналарининг 2015 йил 9 ойида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва йил якуни билан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар мухокама этилди. Шунга кўра холдинг компанияси корхоналари томонидан ушбу даврда 817 млрд. 730 млн. сўмлик саноат маҳсулотлари, 617 млрд. 937 млн. сўмлик халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мос равишда, 101,5 ва 103,2 фоизни ташкил этди. 
Хисобот даврида компания корхоналари томонидан экспортга жами 11 млн. 529 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот жўнатилди ёки белгиланган прогноз кўрсаткичи 100,8 фоизга бажарилди. 
«Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси таркибидаги «Шаробсавдо» базалари унитар корхоналари томонидан 2015 йилнинг январь-сентябрь ойлари товар айланмаси прогноз кўрсаткичлари белгиланган 1 трлн. 202 млрд. 221,1 млн. сўм ўрнига, амалда 1 трлн. 260 млрд. 787,2 млн. сўм қилиб, ёки 104,9 фоизга бажарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2264 сонли қарорига асосан жорий йилнинг 9 ойи давомида 2 та лойиҳани ишга тушириш ва жами 3,74 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 4,23 млн. АҚШ долларлик (103% га) инвестиция ўзлаштирилди.
Ҳисобот даврида тасдиқланган тармоқ жадвалига асосан жами 346 та янги иш ўринлари яратилди ёки белгиланган режага нисбатан 110,6 % ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 11 февралдаги №ПП-2298 Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Холдинг компанияси таркибидаги “Асл Ойна” АЖ ва “Beauty Glass Decor” МЧЖ да ҳисобот даврида ҳақиқатда 26 млрд. сўмлик 62,1 млн. дона шиша идишлар ишлаб чиқарилди. 
Хисобот даврида “Асл Ойна” АЖ томонидан 19 млрд. 450 млн. сўмлик 55 млн. 600 минг дона, “Beauty Glass Decor” МЧЖ томонидан эса 6 млрд. 625 млн. сўмлик 6 млн. 503 минг дона шиша идишлар ишлаб чиқарилди.
Экспортга жами 2 млн. 989 минг АҚШ доллари микдорида шиша идишлар жўнатилди.
Жорий йилнинг 9 ойлигида холдинг компанияси тизимидаги 4 та корхонадан 1 тасида яъни “Афсона шароб” МЧЖ томонидан ҳалқаро стандартлар асосида ИСО 9001 талабларига мувофиқ сифатни бошқариш тизими жорий этилди. Ҳамда 12 та корхонадан 2 тасида яъни Қибрай “Шароб” илмий-экспериментал корхонаси ва “Шахрисабз вино-ароқ” АЖ томонидан ИСО 22000 талабларига мувофиқ маҳсулот хавфсизлиги тизими жорий этилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада 2013-2015 йиллар давомида узумчиликни янада ривожлантириш бўйича чора - тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1937 сонли қарорининг ижроси бўйича янги токзорлар барпо қилиш топшириғи холдинг компанияси тизимидаги қайта ишлаш корхона ва ташкилотларига жорий йилда 1128 гектар янги токзорлар, шундан 339 гектарини баҳорда барпо этиш режалаштирилган. 
Амалда жорий йилнинг баҳор мавсумида 384 гектар янги токзор барпо этилди.
Компания тизимидаги корхона ва ташкилотлар тасарруфидаги ёш боғ ва ток қатор ораларига режага кўра 1100 гектар ўрнига 1116,4 гектар (101,4%) шу жумладан, 407,0 гектар сабзавот, 214,5 гектар полиз, 137,8 гектар картошка ва 357,4 гектар майдонга бошқа экинлар экилиб, шу кунгача 7,8 минг тонна етиштирилган маҳсулот йиғиб олинди. 
Жорий йилга белгиланган 132,0 минг тонна узум тайёрлаш топшириғи вилоятлардаги корхоналарга етказилиб, белгиланган ҳажмларда контрактация шартномалари тузилди.
Шу кунга қадар қайта ишлаш корхоналари томонидан 127,6 минг тонна ёки топшириққа нисбатан 96,7 фоиз узум қабул қилинди. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2015 йил 5 январда тасдиқланган дастурга мувофиқ компания тизимидаги корхоналар томонидан 2015 йилда 113 млрд. сўм қийматига эга жами 42 та озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган. 
Жорий йил 9 ой якунига кўра ушбу лойиҳалар бўйича 56,5 млрд. сўмлик маблағ ўзлаштирилиб, шундан 12 та лойиҳа ишга туширилди. Шу жумладан, 5 та қорамолчилик хўжалиги, 3 та паррандачилик хўжалиги, 2 та ем ишлаб чиқариш, 1 та янги токзор, 1 та нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ташкил этилди.
Йиғилиш якуни билан мухокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Ko'rishlar: 1731