Жорий йилнинг ноябрь ойида “Ўзвиносаноат-холдинг” компаниясининг корхоналари Хитойда утказиладиган ихтисослаштирилган халқаро кўргазмаларида иштирок этдилар
Хитой Халқ Республикасининг жадал суръатда усаётган бозорида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган вино ва алкогол маҳсулотларини сотилишни истиқболларини аниқлаш ва барқарор савдо-иқтисодий алоқаларни урнатиш мақсадида “Ўзвиносаноат-холдинг” компаниясининг олтита корхонаси 2014 йил 6-8 ноябрь кунларида Гонконг шахрида утказиладиган «Hong Kong International Wine & Spirits Fair», ҳамда 12-14 ноябрь кунларида Шанхай шахрида утказиладиган «ProWine China 2014» ихтисослаштирилган халқаро кўргазмаларида қатнашадилар.
Юртимизнинг етакчи шаробсоз корхоналарининг «ProWine China 2014» кўргазмасида қатнашилиши Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг фаол хамкорлиги натижасида амалга оиширилган. Ушбу кўргазмада Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган шароблар, шампан винолар, коньяклар ва ликёр-ароқ маҳсулотлар намойиш этилади.
«ProWine China 2014» кўргазмаси доирасида маҳаллий махсулотларимизни Шарқий Осиё минтақасида кенг тарқалишини таъминлаш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг алкогол маҳсулотлар билан савдо қиладиган дистрибютерлар билан ҳамкорлик ўрнатилиши режалаштирилмоқда.
BRIKTIRILGAN HUJJAT: