• Слайдер #1

Yangiliklar

“Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси АЖда тантанали маросим бўлиб ўтди.

“Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси АЖда тантанали маросим бўлиб ўтди.
26 Avgust 2016
|
901

Жорий йил 26 август куни “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси АЖнинг мажлислар залида мустақиллигимизнинг 25 йиллигига атаб тантанали маросим бўлиб ўтди.
Йиғилиш маросимини “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси АЖ бошқаруви раиси Рухимов Шухрат Нишаналиевич кириш нутқи билан очиб берди. Ўз нутқида Ўзбекистонимизнинг нақадар гўлал ва ривожланиб бораётганлиги ва бунда мухтарам президентимизнинг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлаб ўтди.
“Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” кўкрак нишони билан холдинг компанияси тизимида узоқ йиллар давомида меҳнат қилиб келаётган ходимлар тақдирландилар.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси АЖ бошқаруви раиси буйруғига биноан, виночилик соҳасида кўп йиллик ҳалол ва сермаҳсул меҳнат қилиб келаётган ходимларга фаҳрий ёрлиқлар топширилди.
Маросим сўнгида холдинг компанияси бошқарув раиси бирча йиғилиш иштирокчиларига ва қолаверса бутун Ўзбекистон аҳлига ўзининг энг эзгу тилакларини йўллади.

Матбуот хизмати


Ro'yxatga qaytish Chop etiladigan nusxasi
Ko'rishlar: 701