30 июн ёшлар куни
Барчамиз гувоҳ бўлганимиздек кечагина юртимизда Юрт эгаси, истиқболи бўлган ёшларимизнинг ўзига хос қувончли бир байрами, яъни “Ёшлар куни” юртимизнинг барча гушаларида ва жонажон Тошкентимизда ҳам кенг миқёсда, тантанавор бир тарзда, кўтаринки руҳда нишонланди.
Пойтахтимиз кўрки “Миллий” стадионда бўлиб ўтган байрам тадбирида “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамиятимизда фаолият олиб бораётган шижоатли ёшларимиз ҳам иштирок этишди.
Ўзига хос тарзда тайёрланган тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ёшларга йўллаган байрам табригининг ўқиб эшиттирилиши ва муҳтарам юртбошимизнинг:
“Азиз ёшлар, қадрли фарзандларим!
Мана шу қувончли кунда сизларни кўп миллатли Ўзбекистон халқини ишонтириб айтмоқчиман: биз ёшларга доир давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатьият билан давом эттирамиз, балки бу сиёсатни устивор вазифа сифатида бугун давр талаб қилаётган юксак даражага кўтарамиз. Сизларнинг замонавий билим ва касб ҳунарларни эгаллаб, ҳаётда ўз мустаҳкам ўрнингизни топишингиз, бахтли бўлишингиз учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз”, -деган сўзлари ёшлар қувончига қувонч қўшди. Умид қиламизки, келажагимиз эгалари бўлган ёшлар юртбошимизнинг бу улкан ишончлари ва уларнинг орзу интилишлари, қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасидаги сайи ҳаракатларини ўзларининг билим ва шижоатлари билан оқлайдилар.
Ёшлар масалалари бўйича маслаҳтчи