• Слайдер #1

Yangiliklar

Халқаро конференция тўғрисида.

Халқаро конференция тўғрисида.
26 May 2014
|
2749

Шу йилнинг 5–6 июнь кунлари Тошкентдаги Симфозиумлар саройида “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади. 
Мазкур конференцияда Хитой, АҚШ, Франция, Германия, Италия, Буюк Британия, Корея Республикаси, Австрия, Ҳиндистон, Азарбайжон, Бельгия, Болгария, Венгрия, Польша ва бошқа қатор давлатлардан олимлар, экспертлар, инвесторлар, шунингдек, нуфузли халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Жаҳон банки ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. 
Ялпи ва секцияларга бўлинган мажлисларда жаҳон озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, замонавий агротехнологияларни жалб этиш, узум ва мева-сабзавот экинлари ҳосилдорлигини кўпайтириш, инфратузилма ва логистика тизимларини такомиллаштиришга оид лойиҳаларни амалга оширишда халқаро молия институтлари, инвесторлар билан ҳамкорликка доир ҳамда бошқа масалалар муҳокама этилади. 
Халқаро конференция доирасида ташкил қилинадиган ихтисослаштирилган кўргазмада озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг йўналишлари ҳам намойиш этилади. 
Конференция иштирокчилари Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги фермер хўжаликлари, қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик инфратузилмаси объектларига ташриф буюради.


Ko'rishlar: 1906