Оҳанглар жилоси
Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги Вахшивор қишлоғида 28-29 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида бахши-шоир, оқин ва жировларнинг республика фестивали бўлиб ўтди.
Президентимиз жорий йилнинг 19-20 январь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Термиз шаҳрида барпо этилган бахшилар мактабида яратилган шароитлар билан танишган ва бахшичилик санъатини янада ривожлантириш, соҳага оид илмий анжуманлар, анъанавий фестиваллар ўтказиш юзасидан топшириқлар берган эдилар. Шунга мувофиқ, жорий йилда Сурхондарё вилоятининг турли ҳудудларида қатор илмий семинар ва тадбирлар ташкил этилди. Хусусан, “Бахши-шоир, оқин ва жировларнинг республика фестивали” ни ташкил этилиши ва юқори савияда ўтказилиши ҳам биргина мисолдир.
Тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси ва юртимизнинг барча вилоятларидан кўплаб иштирокчилар ташриф буюрдилар ва ўз истеъдодларини намоён этдилар.
“Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти “Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи”, “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти совриндори Д. Сиддиқова фестивалда тадбир бошловчиси сифатида қатнашди.
Буюк қадриятларимиз, миллий ғуруримиз, тинч, обод ва фаравон турмушимизни кенг тараннум этган фестивалда ижро этилган достон ва термалар иштирокчилар ва тадбир меҳмонлари қалбида ўчмас из қолдирди.
Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи