Оқ олтин далаларда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
10 сентябрдаги “2018 йил пахта ҳосилини уюшқоқлик билан, нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги баёнига асосан, меҳнат унумдорлигини ошириш, теримчиларни маънавий ҳордиқ чиқаришлари учун маданий-маьрифий тадбир ташкил этиш ва фидоий теримчиларни рағбатлантириш мақсадида “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамиятига бириктирилган Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида пахта теримида иштирок этаётган теримчиларнинг маданий ҳордиқ олишларини таъминлаш мақсадида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда эл ардоғидаги шоир ва санъаткорлар иштирок этишди. Хусусан, Ўзбек Миллий драма театри актёрлари Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Хосият Ҳусанова, ёш умидли актёр Ҳамза Ҳасанов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Зебо Мирзо, Шодмонқул Салом ва истеъдодли хонанда Наргиза Азимовалар иштирок этишди.
Тадбирда айтилган шеър, янграган куй-қўшиқлар теримчиларимиз кайфиятига кайфият, шижоатига шижоат қўшганлигига ишонамиз.
Ёшлар бўйича маслаҳатчи