“PRODEXPO-2017” xalqaro ko’rgazmasida “O’zvinosanoat-xolding” Xolding kompaniyasining ishtiroki to’g’risida
Россия Федерацияси пойтахти Москва шахрида жорий йилнинг
6-10 феврал кунлари 24-халқаро озиқ-овқат ичимлик ишлаб чиқарувчи МДХ ва шарқий Европа давлатлари корхоналар учун “ПРОДЭКСПО-2017” халқаро кўргазмаси ташкил этилди ҳамда “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси ва унинг 11 та тизим корхоналари ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этишди.
Миллий кўринишида безатилган стендларда “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси ва “Тошкентвино Комбинати” АЖ ўзларининг 100 дан ортиқ маҳсулотларини намойиш этдилар. “
Анъаналарга содиқ қолган ҳолда холдинг компаниясининг 7та корхоналари кўргазмада 19-бор ташкил этилган дегустация беллашуви ва Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ташкил этиб келинаётган “2017 йилнинг энг яхши маҳсулоти” танловида иштирок этдилар.
Танловда турли мамлакатлардан ташриф буюрган 500 та компанияларнинг 1500 дан ортиқ маҳсулотлари ўзаро ьеллашув олиб боришди.
Холдинг компанияси томонидан 31 турдаги маҳсулотлар танловда иштирок эишди. Танлов натижасига ҳамда профессионал хайъат аъзоларининг фикрига кўра холдинг компанияси маҳсулотлари ўзининг юқори сифатли ва бетакрор таъмига кўра 28 та медал ва мукофотларни қўлга киритди.
“Тошкентвино Комбинати” АЖ, “Самарқанд Жомбой шароб” АЖ, “Ургенч шароб” АЖ, “Шахрисабз вино-ароқ” АЖ, “Мастона” АЖ, “Ўзбекистон шампани” АЖ, “Нукус винозаводи” АЖ ҳамда “Афсар компани ЛТД” ҚКлар ҳар доимгидак ўзларининг юқори сифатли маҳсулотлари орқали танловда муносиб иштирок этишди.
Холдинг компаниясининг кўргазмада бир қанча хорижий корхоналар билан олиб борган кенг кўламли келишувлари асосида умумий ҳисобда 8 млн. АҚШ доллари миқдоридаги шартномалар имзоланди.
Ахборот хизмати