• Слайдер #1

Yangiliklar

“Терроризм ва диний экстремизм-давр муаммоси”

“Терроризм ва диний экстремизм-давр муаммоси”
27 Aprel 2018
|
1391

Юртимиз бўйлаб ҳукм сураётган тинчлик, осойишталик ва фаравонликка бугун дунё халқлари ҳавас билан боқмоқда. Аммо мана шундай дориламон кунлар шуурини кўролмайдиган, инсоният азияти ва ҳалокатидан мўмай даромад қилиш илинжида ҳеч қандай қабихликдан тап тортмайдиган, чегара ва миллат танламайдиган кучлар борки, бизни доимо огоҳликка ва ҳушёрликка ундайди.
“Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамиятида ҳам “Терроризм ва диний экстремизм-давр муаммоси” мавзусида маънавий-сиёсий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг сиёсий шарҳловчиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, “Шуҳрат” медали соҳиби, Халқаро Антик Дунё илмий академиясининг академиги, Халқ таълими аълочиси Қобилбек Каримбеков иштирок этди.
Тадбир давомида жамият таназзули ва минглаб инсонларнинг ҳалокатига сабаб бўлаётган терроризм ва диний экстремизмнинг келтирган фалокатлари, аянчли оқибатлари борасидаги мисоллар, далиллар ўтирганлар қалбида бундай мусаффо осмон учун, юрт учун, эл учун, Буюк Ватан учун ҳар қанча шукрона келтирсада камлик қилишини ва бундай тинчликни асраш ҳар бир юрт фарзандининг муқаддас бурчи бўлиши даркорлиги ҳиссини жўш урдирди. Юртимизнинг ҳар бир масканида, ҳар бир жабҳасида ўтказилаётган бу сингари тадбирлардан кўзланган мақсад, ҳар биримизни такрор ва такрор огоҳликка чорлашдир.

Бошқарув раисининг 
ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси


Ro'yxatga qaytish Chop etiladigan nusxasi
Ko'rishlar: 1293