Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида бўлиб ўтган “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви
Юртимиз мустақилликка эришгандан сўнг барча соҳа вакиллари учун кенг имконият эшиклари очилди. Айниса, халқимизнинг 60% дан ортиқроғини ташкил этадиган ёшларга қаратилган эътибор бугунги кунда давлат сиёсати даражага кўтарилганлиги ҳеч биримизга сир эмас. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” ги ПФ-5106-сонли фармони ва 2017 йил
18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3138 сонли қарориларининг қабул қилинишининг ўзиёқ, юрт ёшлари тақдирига, эртасига бўлган ғамхўрликнинг яққол ифодасидир. Куни кеча “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамиятида ҳам ёшларга оид давлат дастурида кўзда тутилгандек, ёшларни ижтимой-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларни эртанги кунга бўлган умидини ошириш, соҳа бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш, бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат дастурининг мазмун-моҳиятини ёшлар онгига сингдириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирга “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси О.Мустафаев, жамиятнинг “Саноат корхоналари фаолиятини ривожлантириш, мувофиқлаштириш ва стандартлаштириш бошқармаси бошлиғи У. Абдуллаев ҳамда Янги йўл шаҳар ҳокимлиги вакиллари ва банк ходимлари иштирок этди.
Тадбир давомида соҳада фаолият олиб бораётган ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Энг муҳими ишчи ёшлар томонидан билдирилган таклифлар мутасаддилар томонидан ўрганилиб, ижобий натижа берилиши борасидаги таъкидлар ёшларни янада қувонтирди. Умид қиламизки, юрт эгаси бўлган ёшларимиз албатта ўзлари истаган марраларга эришадилар.
Бошқарув раисининг
ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси