“УЗВИНОСАНОАТ-ХОЛДИНГ” ХК КОРХОНАЛАРИНИНГ Москва шаҳрида ўтказилган “ПРОДЭКСПО-2014” 21-ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАСИДАГИ МУВАФФАҚИЯТИ.
2014 йилнинг 10 февралидан 14 февралигача озиқ-овқат, ичимликлар ва уларни ишлаб чиқариш хом ашёлари бўйича Россия пойтахтида ўтказилган “ПРОДЭКСПО-2014” 21-Халқаро кўргазмасида Ўзбекистоннинг вино ишлаб чиқариш корхоналари мазкур кўргазма доирасида ўтказилган “Продэкспо-2014” халқаро кўргазмасининг Дегустация танлови ва “2014 йилнинг энг яхши маҳсулоти” танловида фаол иштирок этди. “Продэкспо-2014” кўргазмасининг иши “2014 йилнинг энг яхши маҳсулоти” 21-халқаро танловининг “Гўшт ва паррандачилик маҳсулотлари”, “Сут маҳсулотлари”, “Қандолатчилик маҳсулотлари”, “Пиво, алкоголсиз маҳсулотлар. Ликер-ароқ ва виночилик маҳсулотлари” номинациялари бўйича совриндорларни мукофотлаш билан якунланди. 500 тадан ортиқ компаниялар танловга 1500 га яқин намуналарини тақдим этдилар. Таркибига Россия қишлоқ хўжалиги назорати (Россельхознадзор) вакиллари киритилган экспертлар ҳайъати томонидан энг яхши маҳсулотлар аниқланди. Танловнинг мукофотларини қўлга киритган ишлаб чиқарувчиларга ёрлиқда танловнинг логотипини юқори сифатли маҳсулотнинг белгиси сифатида жойлаштириш ҳуқуқи берилди. “Энг яхши маҳсулот” расмий танлов натижаларига кўра юқори сифатли виночилик маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича бир ярим асрлик тарихга эга бўлган Ховренко номли Самвинкомбинат ОАЖ корхонамиз Дегустация комиссияси томонидан 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза мукофотларига лойиқ деб топилди. Танловда ўринли мукофотларни қуйидаги корхоналар қўлга киритди : «САМАРКАНДСКИЙ» бальзами - олтин медаль; «САМАРКАНД» маркали коньяги - кумуш медаль; «ГУЛЯ-КАНДОЗ» маркали виноси- кумуш медаль; «ФЁДОРОВ» ароғи- бронза медаль. Ташкилотчилар томонидан 16-чи марта ўтказилиб келинаётган нуфузли “Продэкспо-2014” халқаро кўргазмасининг Дегустация танловига бутун дунёдан шунга ўхшаш 900 га яқин ичимликлар тақдим этилди. Мазкур танловда 231 та корхона , шу жумладан, чет эл компанияларининг ишлаб чиқарувчилари ва дилерлари – алкоголь соҳасининг пешқадамлари иштирок этди. “Продэкспо” доирасида ўтказиладиган Дегустация танловида иштирок этиш натижалари бўйича илк маротаба республикамизнинг Сурхондарё вилояти ишлаб чиқарувчи корхоналарига “Денов вино-арок” ОАЖ томонидан ишлаб чиқарилган “SANGARDAK” ароғи ва “САВБ” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “SAVB-5” ароғи учун 2та олтин медаль берилди.