• Слайдер #1

Yangiliklar

Ёш ижодкорлар учрашуви

Ёш ижодкорлар учрашуви
27 Iyun 2018
|
1404

Бугунги кунда ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириш ва руҳлантириш муҳим вазифалардан бирига айланди. Юртимизнинг ҳар бир гўшаларида ижодий учрашувлар, қатор–қатор мушоира кечалари ўтказилиши анъанага айланиб бормоқда. Хусусан, Сурхондарё вилояти Олтинсой туманининг сўлим Вахшивор қишлоғида бўлиб ўтган навбатдаги ёш ижодкорлар учрашувида Ўзбекистон Халқ шоири, “Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиби , сенатор Иқбол Мирзо, “Сурхон ёшлари” газетаси Бош муҳаррири Исроил Шомиров, Республика маънавият-маърифат ва тарғибот маркази Сурхондарё бўлими раҳбари Фирдавс Шарипов, “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи, “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти совриндори Дилбар Сиддиқова, туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда ижодкор ёшлар иштирок этди. 
Тадбир давомида ёшлар ўзларининг ижод намуналаридан шеърлар ўқишди. Бундан ташқари ўзига хос миллий урф-одат ва анъаналарга эга бўлган Сурхон воҳасининг миллий қиёфасини намоён этувчи “Шаршара” фольклор-этнографик дастасининг чиқишлари тадбирга ўзгача руҳ ва кайфият бахш этди.

Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи


Ro'yxatga qaytish Chop etiladigan nusxasi
Ko'rishlar: 1364