• Слайдер #1

Ko`rgazma va yarmarkalar

“Ўзвиносаноат-холдинг” Акциядорлик жамияти ва тизимдаги корхоналарнинг 2017 йил 6-8 сентябрь кунлари бўлиб ўтган II-Ҳалқаро мева-сабзавот маҳсулотлари кўргазмаси якунлари бўйича эришилган натижалар тўғрисида

“Ўзвиносаноат-холдинг” Акциядорлик жамияти ва тизимдаги корхоналарнинг 2017 йил 6-8 сентябрь кунлари бўлиб ўтган II-Ҳалқаро мева-сабзавот маҳсулотлари кўргазмаси якунлари бўйича эришилган натижалар тўғрисида
12 Sentyabr 2017
|
1812

“Ўзвиносаноат-холдинг” акциядорлик жамияти шу йилнинг 6-8 сентябрь кунлари АЖ МКК “ Ўзэкспомарказ” кўргазма павильонларида
II-Ҳалқаро мева-сабзавот маҳсулотлари кўргазмасида иштирок этди. Кўргазмада виночилик саноатининг 12 та корхонаси, шунингдек бир қатор агрофирмалар ва “Ўзвиносаноат-холдинг” АЖнинг қишлоқ ҳўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналари иштирок этди.
АЖ МКК “ Ўзэкспомарказ” 2-павильонининг 96 кв м майдонида ягона миллий композицияда иштирокчиларнинг кўргазма стендлари, бундан ташқари қўшимча равишда 80 кв метрга «Toshkentvino kombinati» акциядорлик жамиятининг стенди қурилиб, кенг турдаги маҳсулотлар намойиш этилди.
Кўргазма давомида экспорт қилинадиган маҳсулотлар турларини кенгайтириш мақсадида агрофирмалар ва қишлоқ ҳўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналари Россия ва Қозоқистон бозорларига 34,8 миллион АҚШ долларида , шу жумладан 2018 йил учун 13,2 миллион АҚШ долларида янги етиштирилган мева-сабзавот ва бошқа турдаги қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларни етказиб бериш бўйича шартномалар туздилар.
Шунингдек Хитой, Беларуссия,Россия ва Қозоқистон компаниялари билан бир қатор учрашувлар ва музокаралар ўтказилди, унда корхоналар экспорт ҳажмини ошириш ва экспорт қилиш маслалари тўғрисида келишиб олинди.

Manba: Матбуот хизмати