• Слайдер #1

Ko`rgazma va yarmarkalar

“Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси делегациясининг “GREEN WEEK-2016” халаро кўргазмасидаги иштироки

“Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси делегациясининг “GREEN WEEK-2016” халаро кўргазмасидаги иштироки
29 Yanvar 2016
|
1341

Жорий йилнинг 15-24-январ кунлари Германия давлатининг пойтахти Берлин шахрида ўтказилган қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва боғдорчилик халқаро “GREEN WEEK-2016” кўргазмасида компаниямиз делегацияси аъзолари “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигининг экспорт ва инвестицион салоҳияти” доирасидаги ярмаркасида иштирок этишди. Ўтказилган кўргазмада компания тасарруфидаги 6та корхоналарнинг вакиллари ва қуруқ, ярим қуруқ, ярим ширин, десерт винолари, коняк, ликёр-ароқ каби 14та корхонанинг 75 турдан ортиқ маҳсулотлари намойиш этилди.
Кўргазма жараёнида Ўзбекистон Республикасининг Германия давлатидаги элчихонаси томонидан Агрофорум ташкил этилди ҳамда унда Республикамизнинг виночилик соҳасига оид ва давлат акцияларини чет эллик инвесторларга сотиш режалаштирилаётган “Ховренко номли Самарқанд вино заводи” ва “Шахрнисабз виноароқ” акциядолик жамиятлариниинг инвестицион салоҳиятига бағишланган презентациялар намойиш этилди.
Ўтказилган кўргазмалар натижасида миллий маҳсулотларимизни Германиянинг ички бозорига экспорт қилиш хажмини оширишга эришилди. Шу билан бирга, Европанинг етакчи маркетинг компанияларидан “MARWIKO AG” билан “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компаниясининг махсулотларини европа бозоридаги ўз ўрнини эгаллашида амалий кўмак кўрсатишга эришилди.