• Слайдер #1

Ko`rgazma va yarmarkalar

"Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компаниясининг «WorldFood Uzbekistan - 2016» халқаро кўргазмасидаги иштироки

"Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компаниясининг «WorldFood Uzbekistan - 2016» халқаро кўргазмасидаги иштироки
18 Mart 2016
|
1234

Жорий йилнинг 16-18 март кунлари Тошкент шахрининг “Ўзэкспомарказ” МКМда соха тадбиркорларига инновацион технологиялар, илмий янгиликлар, ўзаро тажриба алмашиш каби яна бир қанча имкониятлар яратган 16-маротаба ўтказилаётган «WorldFood Uzbekistan - 2016» халқаро кўргазмаси ўз нихоясига етди.
Жорий кўргазмада “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси учун ажратилган қарийб 30 кв/м жойда махсус сахна қурилди ва ароқ-вино маҳсулотларини намойиш этди.
Кўргазмада Белорусия Республикасининг «МИНСК КРИСТАЛЛ ГРУПП» холдинг компанияси, Хиндистоннинг «Sharp Industries», Италиянинг «BINI Engineering s.r.l.», Германиянинг «MMW Technologie GmbH», Португалиянинг «ConvidaGadget» ҳамда Россиянинг «Русь» компаниялари иштирок этишди.