• Слайдер #1

Ko`rgazma va yarmarkalar

Агросаноат комплексининг 2016 йилдаги Тармоқ Саноат Ярмаркаси ва Кооперацион Биржаси ниҳоясига етди

Агросаноат комплексининг 2016 йилдаги Тармоқ Саноат Ярмаркаси ва Кооперацион Биржаси ниҳоясига етди
30 Aprel 2016
|
1864

Саноат Ярмарка Тошкентда IV Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржа ниҳоясига етди.

Пойтахтимизнинг “Узэкспоцентр” миллий кўргазмалар марказида жорий йил 27-30 апрель кунларида ўтказилган мазкур анъанавий форуминг асосий вазифаси иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг зарур хомашё ва кредит ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, ички тармоқ ва тармоқлараро кооперация асосида узоқ муддатли хўжалик алоқаларини шакллантириш ҳамда ривожлантириш учун бозор инфратузилмасини яратишга кўмаклашишдан иборат.

Навбатдаги Агросаноат комплексининг 2016 йилдаги Тармоқ Саноат Ярмаркаси ва Кооперацион Биржаси доирасида 29 апрелда “Ўзвиносаноат-холдинг” компаниясининг презентацияси намойиш этилди. Ушбу презентацияда тармоқдаги корхоналари томонидан амалга оширилаётган инвестиция дастурлари ва ишлаб чиқариш салохиятлари бўйича кенг миқёсда маълумот тақдим этди.

Ушбу тадбир доирасида компаниямиз таркибидаги корхоналари томонидан хом-ашё ва бутловчи қисмлари билан таъминлаш мақсадида махаллий ишлаб чиқарувчилари билан 6,86 млрд. сўммиқдорида шартномалар тўзилди. Бу курсаткич утган йилга нисбатан 55% ошди. Шу билан биргаликда экспорт салохиятини янада кенгайтириш мақсадида қушимча 2,0 млн. АҚШ долл. миқдорида шартномалар имзоланди.

Тармоқ Саноат Ярмаркаси ва Кооперацион Биржаси расмий ёпилиш маросимида кооперацион алоқаларини оширилишида юқори кўрсаткичлари учун “Ўзвиносаноат-холдинг” компанияси алоҳида тақдирланди.

Ma'lumot manbai: Matbuot xizmati