• Слайдер #1

Ko`rgazma va yarmarkalar

“Asl Oyna” AJda 2-shisha pishirish pechining tantanali ochilish marosimi bo’lib o’tdi

“Asl Oyna” AJda 2-shisha pishirish pechining tantanali ochilish marosimi bo’lib o’tdi
10 Fevral 2017
|
773

2017 йилнинг 10 февраль куни соат 12-00да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган “Ўзвиносаноат-холдинг” ХК таркибидаги “Асл ойна” АЖда 2-шиша пишириш печининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими Усманов Р.Ж., “Ўзвиносаноат-холдинг” ХК бошқаруви раиси ўринбосарлари Абуллаев А.А., Рўзматов Ш.И., Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вакили Абидов М.Х., Ускуналарни етказиб берувчи хорижий компания вакиллари, ҳамкор корхоналар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

“Асл-ойна” АЖ 2009 йилнинг октябрь ойида “Асл ойна” АЖ ишга туширилган бўлиб, жамият дунёнинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланган Германиянинг “Хайе-интернэшнл” компаниясининг замонавий ускуналари ўрнатилган эди.

Бугунги кунда жамиятда 450 дан ортиқ ишчи-ходимлар меҳнат қилиб йилига 100 млн. донадан ортиқ 38 млрд. сўмлик шиша идишлар ишлаб чиқарилмоқда, ҳамда маҳсулотлар ҳажмининг 30 фоиздан ортиғи экспортга юборилмоқда.

Ана шу ўтган етти йил мобайнида жамиятда импорт ўрнини босувчи ва экспортга мўлжалланган шиша-идишлар ишлаб чиқарилиши ҳисобига нафақат хориждан шиша идишларни импорт қилишни сезиларли даражада камайтиришга, балки бизга қўшни бўлган Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларига экспорт ҳажмини бир неча баробарга оширишга эришилди. Яна шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, ўзимизнинг маҳаллий алькогол маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни хар-хил ўлчам ва сиғимдаги шиша идишлар билан таъминлаш яхшиланди. Бу эса соҳанинг ишлаб чиқариш ва қадоқлаш даражасини юқорига кўтаришга ижобий таъсир кўрсатди.

“Асл ойна” компанияси бу ютуқлар билан чекланиб қолмасдан, Республикамиз иқтисодиётини янада ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш мақсадида 2014-2016 йиллар мобайнида жами қиймати 14 млн. АҚШ долларлик қийматдаги “2-шиша пишириш печини қуриш” лойиҳасини амалга оширишга бел боғлади ва бугун биз ушбу йирик лойиҳанинг очилиш маросимида иштирок этмоқдамиз.

Ушбу “2-шиша пишириш печини қуриш” лойиҳасини амалга оширишда Италиянинг “Стара гласс” ва “Боттеро”, ҳамда Германиянинг “Эме Машиненфабрик Класен” компанияларининг энг сўнги талабларга жавоб берувчи илғор технологиялари олиб келиб ўрнатилди.

Очилиш маросимини “Ўзвиносаноат-холдинг” ХК АЖ бошқарув раиси ўринбосари Абдуллаев кириш сўзи билан очиб берди ва сўзни Тошкент шаҳар ҳокими Усмановга берди ва шаҳар ҳокими ўзининг нутқида жамият фаолияти нафақат Тошкент шаҳар иқтисодиётига балки Республикамиз иқтисодиёти ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшаётганлиги ва шу билан бирга ушбу жамият Республикамиздаги соҳанинг етакчи ишлаб чиқарувчиларидан бири эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

Шундан кейин сўз навбати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вакили Абидовга берилди Абидов ушбу лойиҳани амалга оширишга ўз ҳиссасини қўшган барча-барчага шунингдек, жамият раҳбариятига ва ходимларига алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтди.

Очилиш маросими якунида А. Абдуллаев сўз олиб тадбирда йиғилганларни, жамият ходимларини ушбу 2-шиша пишириш печининг очилиши билан яна бир бор қутлади ва жамият раҳбариятлари бу эришилган ютуқлар билан тўхтаб қолмасдан келгусида бошланғич лойиҳа қиймати 40 млн. АҚШ долларни ташкил этувчи шиша пиширишнинг 3-чи ва 4-чи навбатларини амалга ошириш режалаштирилганлиги хақида йиғилганларга эълон қилди.

Шундан сўнг 2-шиша пишириш печини расман ишга тушириш маросими бўлиб ўтди печни Тошкент шаҳар ҳокими (Усманов) ва “Ўзвиносаноат-холдинг” ХК бошқруви раиси ўринбосари ва “Ўзспиртсаноат” АЖ бошқаруви раиси (Абдуллаев) ишга туширишди.

Manba: Matbuot xizmati