Экспорт салохиятининг хажми ортмокда
“Ўзвиносаноат-холдинг” компанияси вакиллари Қозоғистоннинг Остона шахридаги хизмат сафари давомида янгидан ташкил этилган йирик логистика маркази ҳамда гипермаркет комплекси ва у ерда ташкил этилган ишлар билан танишиб чиқишди ва “Meva Group” МЧЖнинг асосий 3PL ташкилотчиси билан келишувларга эришилди.
Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Остона ва Қараганда магистрал йўлида қурилиб битирилган “KenMart” гипермаркет биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу савдо комплекси майдони 51 гектарни ташкил этувчи йирик транспорт логистика маркази худудида жойлашган.
Остона ва Қараганда магистрал йўлида жойлашган ушбу “KenMart” гипермаркет 2 та бинодан иборат бўлиб 1-бинода “KenMart” гипермаркети жойлашган, 2-бинода эса дистрибютерлик маркази жойлашган. Ушбу биноларнинг умумий майдони 11 минг 500 кв. метрни ташкил этиб маҳаллий ва дунё брендига эга 25 мингдан ортиқ турдаги маҳсулотлар билан тўлдирилган.
Ушбу гипермаркетнинг ўзига хослиги бу унинг кўламида бўлиб бу ерда кенг турдаги исътемол товарлари( FMCG) ҳамда кенг ассортиментдаги янги маҳсулотлар (FRESH GOODs) билан тўлдирилганлигида.
Ушбу лойиҳа транспорт логистика марказлари (ТЛМ) қурилиши ва бошқаруви билан шуғулланувчи "Continental Logistics" компанияси томонидан амалга оширилиб Қозоғистон Республикасининг транспорт логистика инфратузулмаси ривожида муҳум аҳамиятга эга.
Транспорт логистика маркази 3PL мураккаб логистик хизматлар операторлигини амалга ошириб чакана логистика хизматларининг бутун спектрини ўз ичига олади, яний маҳсулот таъминоти занжирини ишлаб чиқишдан то омборда сақлаш мажбурияти, контейнерларга ишлов бериш, вақтинчалик омборда сақлаш хизмати, божхона-брокерлик ва транспорт дистрибуторлик хизматларини ўз ичига олувчи "КеnMart" гипермаркетининг ички логистикасини ўз ичига олади.