• Слайдер #1

Tashqi iqtisodiy faoliyat

«Узвиносаноат-холдинг» компанияси ўз фаолиятида хорижий мамлакатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш бўйича мунтазам равишда иш олиб боради. Бугунги кунда холдинг корхонаси дунёнинг 20 дан ортиқ давлати билан барқарор савдо алоқаларини йўлга қўйган.

Соҳа корхоналарининг мавжуд ишлаб чиқариш потенциали ички бозор эҳтиёжларини тўлиқ қондириш ва дунёнинг турли мамлакатларига маҳсулотларни экспорт қилиш имконини беради. Йилдан –йилга маҳсулот етказиб бериладиган мамлакатлар географияси кенгаймоқда, янги бозорлар ўзлаштирилмоқда.

Мамлакатлар бўйича экспорт структураси, %

graphik3.jpg


Маҳсулот турлари бўйича экспорт структураси, %

graphik2.jpg


Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан иқтисоднинг импорт ўрнини босувчи ва экспортга мўлжалланган соҳаларини ривожлантиришга йўналтирилган бир қатор дастурий Қарорлар қабул қилинди.


Ўтказилган ва келажакда соҳа корхоналарини модернизация қилиниши ва ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни жорий қилиш 7 асосий йўналиш бўйича амалга оширилади:

  • соҳа винопазлигини тубдан яхшилашнинг асосий бўғини сифатида бирламчи винопазлик корхоналарини қайтадан жиҳозлаш;
  • суюқ озиқ-овқат маҳсулотларини идишларга қуйиш корхоналарини модернизация қилиш;
  • консерва маҳсулотлари корхоналарини модернизация қилиш;
  • спирт саноати корхоналарини модернизация қилиш;
  • янги ишлаб чиқариш корхоналарини яратиш, амалдаги қувватларни кенгайтириш ва шиша тараларни ишлаб чиқариш ва безаш бўйича корхоналарни модернизация қилиш;
  • янги тара-упаковка ишлаб чиқарувчи корхоналарини яратиш;
  • озиқ-овқат маҳсулотлари (нон-булка, қандолатпазлик, конфет, колбаса маҳсулотлари ва бошқа йўналишлар) ишлаб чиқариш бўйича янги корхоналар яратиш.

«Узвиносаноат-холдинг» компаниясининг корхоналари ўз амалий фаолиятлари давомида мунтазам равишда амалдаги ишлаб чиқаришни техник аудити, янгилаш ва модернизация қилиш, замонавий ва инновацион технологияларни жорий қилиш бўйича ишларни олиб боришмоқда.

BIRIKTIRILGAN  HUJJAT:

«Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси ташқи иқтисодай фаолияти    239 КБ.pdf

Ko'rishlar: 7588