Замонавий узумчилик ва виносозлик бўйича жаҳон тажрибасини ўрганиш мақсадида 2008 йилдан бошлаб ҳар йили тажриба алмашиш, узум парвариш қилиш технологияси ва винопазлик саноатини ўрганиш бўйича ишлаб чиқариш дастурлари ташкил этилиб, холдинг корхоналари мутахассислари замонавий узумчилик ва винопазлик саноати ривожланган Франция, Италия, Испания, Германия сингари илғор мамлакатларга юборилмоқда.
Илғор тажриба, энг янги технологиялар билан танишиш ва ўрганиш туфайли соҳа корхоналарини ривожлантиришнинг бундан кейинги стратегиясини шакллантириш учун бебаҳо билим ва кўникмалар олинди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда давлат томонидан экспортнинг қўллаб-қувватланиши, қулай инвестиция муҳитини яратиш, бизнесни юритишда харажатларни камайтириш, ишлаб чиқаришни локализация қилиш, замонавий технологияларни жорий қилиш ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг бутун бир тизими яратилди.
BIRIKTIRILGAN HUJJATLAR: