• Слайдер #1

Sarmoyalar

Бугунги кунда «Узвиносаноат-холдинг» компаниясининг таркибига 177та корхона ва ташкилотлар кириб, улардан 63таси саноат йўналишида, шу жумладан, 15та бирламчи виночилик, 39та вино ва ликер-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қуйиш корхоналари, 2та кўпикланадиган вино ишлаб чиқариш заводи, 2та оддий шиша-тара идишлари ишлаб чиқариш заводи ва 1та декорациялаш, 4та этил спирти ишлаб чиқариш корхоналари фаолият юритади.


Ички бозорда алкогол маҳсулотларини сотиш борасидаги савдо фаолияти 80та ихтисослашган улгуржи базалар ва 527та фирма дўконлари томонидан амалга оширилади. 

Холдингнинг мавжуд қувватлари қуйидаги тартибни таъминлаш имконини беради:

  • - 200 минг тонна узумни қайта ишлаш,

  • - 5 млн. декалитр миқдорида узум виноси тайёрлаш,

  • - 3 млн. бутилка кўпикланувчан ва шампанлаштирилган вино,

  • - 125 минг дал атрофида коньяк маҳсулотлари,

  • - 18 млн. декалитр ликер-ароқ маҳсулотлари,

  • - 6,6 млн. дал озиқ-овқатга ишлатиладиган этил спирти,

  • - шиша-таралар – 134 млн. дона ва 12 млн. бирликдаги декорацияланган шиша-таралар.

2006 йилдан бошлаб холдинг компания бўйича умуман ишлаб чиқариш маҳсулотларининг ўсиши ижодий динамикага эришди. 2014 йилда ўсиш суръати 2006 йилдагига нисбатан 1,6 бараварга ошди ва 18,4 млн. декалитр маҳсулотни ташкил этди.

Шу билан биргаликда, ишлаб чиқариш ҳажмларини янада ошириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ассортиментини диверсификациялаш ва ишлаб чиқариш, соҳанинг сифатини ошириш ва экспорт потенциалини ўстириш кўзда тутилган.

BRIKTIRILGAN HUJJAT:

Ko'rishlar: 9786