• Слайдер #1

Savol va javoblar


Тез-тез бериладиган саволлар

  • Ўзбекистонда виночилик индустрияси қачон давлат миқёсида асосланган?
  • Ўзбекистонда виночилик бўйича турлар, экскурсиялар борми (етиштириш, ишлаб чиқариш, сақлаш)
  • Ўзбекистон вино маҳсулотларининг неча фоизи экспорт қилинади ва қайси мамлакатларга
  • Қиммат, ўртача ва арзон ароқлар нима билан фарқ қилади? Бу маҳсулот таркиби ва дизайнига боғлиқми?
  • Агар харид вақтида вино-ароқ маҳсулотининг яроқлилик муддати ўтиб кетган бўлса, қайси органга мурожаат қилиш лозим?
  • "Узвиносаноат-холдинг" ХК корхоналарининг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари ISO-9001 халқаро стандартига мувофиқ келадими?
  • Спиртли ичимлик маҳсулотларини харид қилаётганда, акциз маркаси рақамининг ёрлиқда кўрсатилган акциз маркаси рақамига мувофиқ эмаслиги билиниб қолса, бу ҳақда кимга мурожаат қилиш керак?
  • Холдинг компаниясининг электрон давлат хизматлари сизни қаноатлантирдими?
  • Холдинг компанияси томонидан қандай электрон давлат хизматлари тақдим этилишини хохлайсиз?

  • Ўзбекистонда виночилик индустрияси қачон давлат миқёсида асосланган?
    Ўзбекистонда виночилик индустрияси 1866 йилда давлат миқёсида асосланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11 январдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича иташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ – 255 – сонли қарори билан узумчилик соҳаси алоҳида мустақил ихтисослаштирилган соҳага айлантирилган бўлиб, уни бугунги кунда “Ўзвиносаноатхолдинг” холдинг компанияси ифода этади.

    Ўзбекистонда виночилик бўйича турлар, экскурсиялар борми (етиштириш, ишлаб чиқариш, сақлаш)
    Ҳозирги вақтда Самарқанд шаҳрида “Ховренко номидаги винзавод” АЖ қошидаги музей доимий фаолият кўрсатмоқда.

    Ўзбекистон вино маҳсулотларининг неча фоизи экспорт қилинади ва қайси мамлакатларга
    Бизга интерактив шаклдан фойдаланиш орқали мурожаат қилганингизни эътиборга олиб, Сизга шуни тавсия қиламизки, http://vinsanoat.uz/ru/partnership/foreign-economic-activity/ орқали бизнинг веб-сайтга киринг , у ерда Сиз мамлакатимиз виночилик маҳсулотлари экспортининг ривожланиши, тузилиши ва географияси тўғрисида маълумотларни топиб оласиз.

    Қиммат, ўртача ва арзон ароқлар нима билан фарқ қилади? Бу маҳсулот таркиби ва дизайнига боғлиқми?
    Ароқнинг баҳосидаги фарқлар этил спиртининг навига, уни тайёрлаш технологиясига ва қўшимча материалларнинг баҳосига боғлиқдир.

    Агар харид вақтида вино-ароқ маҳсулотининг яроқлилик муддати ўтиб кетган бўлса, қайси органга мурожаат қилиш лозим?
    Қуйидаги органларга: - Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида” ги 483-1-сонли Қонунига биноан); - Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси.

    "Узвиносаноат-холдинг" ХК корхоналарининг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари ISO-9001 халқаро стандартига мувофиқ келадими?
    ISO 9001 халқаро стандарти сифат менежменти тизимига корхоналарнинг такомиллаштирилишига йўналтирилган ва узоқ муддатга мўлжалланган талаблар ўрнатади. Ҳозирги вақтда компаниянинг 36 та корхонасида O‘z DSt ISO 9001 бўйича сифат менежменти тизими жорий этилган. Ишлаб чиқарилаётган спиртли ичимлик маҳсулотлари ўз сифат кўрсаткичлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти талабларига мувофиқ келиши лозим.

    Спиртли ичимлик маҳсулотларини харид қилаётганда, акциз маркаси рақамининг ёрлиқда кўрсатилган акциз маркаси рақамига мувофиқ эмаслиги билиниб қолса, бу ҳақда кимга мурожаат қилиш керак?
    Қуйидаги органларга: - Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида” ги 483-1-сонли Қонунига биноан); - Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси.

    Холдинг компаниясининг электрон давлат хизматлари сизни қаноатлантирдими?


    Холдинг компанияси томонидан қандай электрон давлат хизматлари тақдим этилишини хохлайсиз?


    Ko'rishlar: 7854