• Слайдер #1

EПИГУ ish tartibi

“Алкогол маҳсулотининг ҳақиқийлигини аниқлаш” 
интерактив давлат хизматини амалга ошириш
РЕГЛАМЕНТИ


I. Умумий маълумотлар

1. Интерактив давлат хизмати “Алкогол маҳсулотининг ҳаққонийлигини аниқлаш” деб номланади.
2. “Алкогол маҳсулотининг ҳаққонийлигини аниқлаш” Интерактив давлат хизматини жорий этишга ва ишини ташкиллаштиришга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрелдаги ПҚ-2158-сонли “Иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида ахборот-коммуникация тизимларини янада ривожлантириш тўғрисида”ги Қарорига киритилган “Алкогол маҳсулотларининг ҳаққонийлигини аниқлаш интерактив давлат хизматини амалга ошириш” лойиҳаси, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 августдаги 181-сонли “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорларига мувофиқ ташкил этилади.
3. Тизим қуйидаги унсурлардан ташкил топади:
а. “Алкогол маҳсулотининг ҳаққонийлигини аниқлаш” интерактив давлат хизмати (бундан буён матнда Тизим деб юритилади);
б. Акциз маркалар маълумот омбори (бундан буён матнда Тизим маълумот омбори деб юритилади);
в. Мобил қурилмалар орқали боғланиш учун SMS-шлюз (бундан буён матнда Тизим SMS-шлюзи деб номланади);
г. Интернет ресурслари орқали боғланиш учун веб-сервис (бундан буён матнда Тизим веб-сервиси деб юритилади);
д. Тизим ишлаши учун маҳсус ажратилган ва ҳимояланган сервер қурилма ва дастурий таъминотлари (бундан буён матнда Тизим сервери деб юритилади);
е. Тизим маълумот омборининг ҳамда тегишли қўшимча маълумотларнинг резерв нусхаларини сақловчи қурилма (бундан буён матнда Тизимнинг резерв нусхалаш қурилмаси деб юритилади).


Ko'rishlar: 17810