• Слайдер #1

Virtual qabulxona


logotip.png

"Ўзшаробсаноат" акциядорлик жамияти                
бошқарув раиси
Мустафаев Отабек Садикович                
виртуал қабулхонаси


Ҳурматли фойдаланувчи!

Сизга "Ўзшаробсаноат" акциядорлик жамияти бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имконияти тақдим этилмоқда. Шу билан бирга, Сизнинг юбораётган мурожаатингиз расмий мақомга эга эканлигини ҳам эслатиб қўймоқчимиз.
Шу сабабли, Сиздан қуйидагиларни унутмаслигингизни сўраймиз:

1. Жисмоний шахс сифатида мурожаат йўлласангиз фамилиянгиз (исмингиз, отангизнинг исми), яшаш жойингиз тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатингиз моҳияти баён этилган бўлиши шарт. Юридик шахс сифатида мурожаат йўлласангиз юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилиши талаб этилади.

2. Алоҳида эътибор беринг! Туҳмат, ҳақорат сўзлар ишлатилган ва ёлғон хабар берувчи мурожаатларни тақдим этиш мумкин эмас.

3. Шунингдек, қуйидаги ҳолатларда мурожаатларингиз рад этилиши мумкинлигини эслатиб ўтмоқчимиз:
• одобсизлик мазмунидаги мурожаатлар (уятсиз ёхуд ҳақоратли иборалар, таҳдидлар, мантиқ ва маъноси бўлмаган таклифлар ва шунга ўхшаш мурожаатлар);
• мурожаат матнида тушунарсиз қисқартиришлар ёки реклама материаллари мавжуд бўлган, таркибида аниқ аризалар, шикоятлар ёки таклифлар бўлмаган мурожаатлар

4. Шунингдек, фойдаланувчининг бир неча бор битта масала бўйича жавоб берилган мурожаатини қайта юборилганда агар унда янги важлар ёки ҳолатлар келтирилмаган бўлса, кўриб чиқилмайди.
Мазкур шартларнинг барчаси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда белгиланган.

"Ўзшаробсаноат" акциядорлик жамияти бошқарув раиси Мустафаев Отабек Садикович виртуал қабулхонасига ўтиш
Ko'rishlar: 4154