• Слайдер #1

Litsenziya berish uchun zarur shartlar

1. Илгари тегишли маҳсулот турини ишлаб чиқаришга лицензия олмаган лицензия талабгорларига лицензия бериш қуйидаги шартларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади:
  • а) янги календарь йил учун Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан манфаатдор тузилмалар билан биргаликда ҳар йили ишлаб чиқиладиган параметрларга ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш балансларига қатъий риоя қилишдан келиб чиққан ҳолда;
  • б) этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ва ишга тушириш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади, Вазирлик этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш балансидан келиб чиққан ҳолда этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича таклиф этилаётган қувватларнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;
  • в) ароқ, ликёр-ароқ маҳсулотлари ва вино лицензия талабгори томонидан лицензия олишда кўрсатилган, йиллар бўйича тақсимлангандан кам бўлмаган ҳажмда ишлаб чиқарилади. Бунда ишлаб чиқариш ҳажми лицензия талабгори томонидан ишлаб чиқариш қувватидан, ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар учун - абсолют алкоголга қайта ҳисоблаганда йилига 60 минг декалитр ва ундан ортиқ, вино қуювчи ихтисослаштирилган корхоналар учун - йилига 60 минг декалитр ва ундан ортиқ вино оборотидан келиб чиққан ҳолда кўрсатилади, ушбу шарт фақат табиий ачиган натурал вино (этил спирти қўшилмаган) ишлаб чиқарувчи ихтисослаштирилган корхоналарга татбиқ этилмайди;
  • г) технология ва технология линиялари, асбоб-ускуналар, ишлаб чиқариш лабораторияси ва унинг жиҳозланиши, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати давлат стандартлари талабларига мувофиқ бўлиши. Технология линиялари ва асбоб-ускуналари замонавий, янги ва белгиланган тартибда сертификатланган бўлиши керак;
  • д) технология линиялари ва асбоб-ускуналарнинг гигиена сертификатига эга бўлиши;
  • е) корхоналарнинг ишлаб чиқариш лабораториялари зарур асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар билан жиҳозланган ва давлат стандартларида назарда тутилган барча зарур физик-кимёвий, микробиологик ва бошқа кўрсаткичларни анализ қилиш имконини берувчи синов усулларига доир норматив-техник ҳужжатлар билан таъминланган бўлиши керак. Ишлаб чиқариш лабораториялари "Ўзстандарт" агентлиги органлари томонидан аттестациядан ўтказилган бўлиши лозим;
  • ж) корхонанинг устав фонди лицензия бериш тўғрисида ариза берилган кунда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 10000 бараварини ташкил этиши керак (узум ва меваларни дастлабки қайта ишлайдиган корхоналар бундан мустасно) шунингдек фақат табиий ачиган натурал вино (этил спирти қўшилмаган) ишлаб чиқарувчи ихтисослаштирилган корхоналар;
  • з) алкоголли маҳсулотларни қуйиш линияларида ҳисобга олиш маълумотлари кўрсаткичларини тегишли ҳимоялаш воситасига эга бўлган тайёр маҳсулотларни электрон ҳисоблагичларнинг мавжуд бўлиши.

2. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтиришда мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган шартлар билан бир қаторда қуйидаги шартлар ҳам ҳисобга олинади:
  • а) илгари берилган лицензиянинг амал қилиш даврида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари, шу жумладан, Низомнинг ушбу бўлимида назарда тутилган талаблар ва шартлар бузилмаган бўлиши керак;
  • б) корхоналардаги мавжуд ишлаб чиқариш цехлари, участкалари ва филиаллари белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши, технология йўриқномаларига, давлат стандартларига ва бошқа норматив ҳужжатларга эга бўлиши керак;
  • в) ишлаб чиқарилаётган маҳсулот "Ўзстандарт" агентлигининг аккредитация қилинган органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатига эга бўлиши керак;
  • г) алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик қувватлардан камида 60 фоизга фойдаланилишини таъминлаш (фақат табиий ачиган натурал вино (этил спирти қўшилмаган) ишлаб чиқарувчи ихтисослаштирилган корхоналар учун, ишлаб чиқариш қувватларининг даражаси мониторинг натижаларига кўра белгиланади). Ушбу шарт ишлаб чиқариш қувватлари лицензиатга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра фойдаланилмаган ҳолларга татбиқ этилмайди;
  • д) ишлаб чиқарилаётган маҳсулот намуналари ҳар чоракда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг стандартлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш учун "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компаниясининг Республика марказий дегустация комиссиясига тақдим этилиши керак;
  • е) лицензиатнинг илгари берилган лицензиянинг амал қилиши даврида бюджетга ва давлат мақсадли фондларига тўловлар бўйича қарзлари бўлмаслиги керак;
  • ж) фаолият даврида лицензиат маънавий ва жисмоний эскирган асбоб-ускуналарни модернизация қилинган, янги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини яхшиловчи асбоб-ускуналарга босқичма-босқич алмаштирилишини таъминлаган бўлиши керак. 
Ko'rishlar: 4065