1-БЎЛИМ:ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
Ҳозирги кунда “Ўзшаробсаноат” АЖ корхоналари томонидан 1146 дан ортиқ номдаги ароқ ва ликёрароқ маҳсулотлари, 277 дан ортиқ номдаги узум винолари, 29 дан ортиқ номдаги коньяклар, 17 дан ортиқ номдаги шампан, қайнар ва газланган винолар, 8 дан ортиқ номдаги бальзамлар ишлаб чиқарилмоқда.
Ҳар бир корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини назорат қилувчи лабораториялар фаолият кўрсатмоқда.
Алкоголли маҳсулотларнинг қисқача тавсифлари
УЗУМ ВИНОЛАРИ
Узум виноларини тайёрлаш услуби бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
- табиий узум виноси – таркибида келиб чиқиши фақат эндоген этил спирти бўлган, бутун ёки янчилган янги узумни ёки узум шарбатини (суслосини) тўлиқ ёки қисман ачитиш йўли билан тайёрланган, истеъмол идишига қуйилган, этил спиртининг ҳажмий улуши 10 дан 16 фоизгача бўлган маҳсулот. Табиий узум винолари таркибидаги этил спиртининг ҳажмий улуши ва шакарнинг массавий концентрацияси миқдори бўйича нордон, махсус нордон, нимнордон ва нимширинларга бўлинади.
- махсус узум виноси – бутун ёки янчилган янги узумни ёки узум шарбатини (суслосини) тўлиқ ёки қисман ачитиб, озиқ-овқат хом-ашёсидан бўлган ректификатланган этил спирти, ректификатланган узум спирти қўшган ҳолда тайёрланган, истеъмол идишига қуйилган, этил спиртининг ҳажмий улуши 12 дан 20 фоизгача бўлган маҳсулот. Махсус узум винолари таркибидаги этил спиртининг ҳажмий улуши ва шакарнинг массавий концентрацияси миқдори бўйича нордон, нимнордон, нимширин, ширин, қувватлантирилган, нимдесерт, десерт ва ликёрларга бўлинади.
Узум винолари рангига қараб оқ, пушти ва қизилларга бўлинади.
BIRIKTIRILGAN HUJJAT:
Алкоголли маҳсулотларнинг қисқача тавсифлари 233 КБ.pdf
Экпортбоп қишлоқ хўжалиги махсулотлари 2.89 МБ.xls