• Слайдер #1

Xom-ashyo bazalar

Республикада узумчилик соҳасини ривожлантиришда “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компаниясининг ҳиссаси


  Республикада узумчиликни ривожлантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилиб, қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари каби узумчилик хам жадал ривожланмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 13 мартдаги "2013-2015 йиллар даврида республикада узумчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1937 сонли қарори қабул қилингандан сўнг ушбу сохага эътибор кучайиб, токзорлар майдони кенгайди, эски, самарасиз токзорлар ўрнига истиқболли навлар экилиб, реконструкция қилинди.
Ўтган йиллар давомида барча тоифа хўжаликларида токзорлар майдони 127,8 минг гектардан 141,5 минг гектарга етказилиб, хосилдорлик гектарига 13,3 центнерга ошди. Ишлаб чиқариш эса 204 минг тоннага кўпайиб, 2015 йилда 1,5 млн.тоннани ташкил этди. Жорий йилда 1,6 млн. тонна ялпи ҳосил олиш режалаштирилган.
2015 йилда жами 1 млн. 579 минг тонна етиштирилган узумнинг 389,3 минг тоннаси қайта ишлашга, 186,8 минг тонаси экспортга ва 1 млн. 002,9 минг тоннаси ички истеъмолга йўналтирилган бўлса, 2016 йилда етиштирилиши режалаштирилган жами 1601 минг тоннаси узумнинг 406,7 минг тоннаси қайта ишлашга, 219,4 минг тоннаси экспортга ва 974,9 минг тоннаси ички истеъмолга йўналтириш прогноз кўрсаткичлари белгилаб олинган.
Узум ишлаб чиқариш хажмларининг ортиши баробарида уни қайта ишлаш ва экспорт хажмлари хам ортди. Агар, 2014 йилда 354,1 минг тонна узум хом-ашёси қайта ишланган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 389,3 минг тоннани ташкил этди. 2014 йилда экспорт хажмлари 96,8 минг тонна бўлса, 2015 йилда эса 90 минг тоннага кўпайди.
2016 йилда эса 406,7 минг тонна узумни қайта ишлаш ва 219,4 минг тонна узумни экспорт қилиш белгиланган. Ўзбекистонда етиштирилган узум ва унинг қайта ишланган махсулотлар экспорти географияси кенгайиб, 24 та давлатларга махсулот жўнатишга эришилди. 2015 йилдаги экспорт хажмларида Самарқанд вилоятининг улуши 25 фоизни ва Тошкент вилоятининг улуши 24,4 фоизни ташкил этиб, ушбу вилоятлардаги имкониятлар бунданда катта.
 

BIRIKTIRILGAN HUJJAT:


Xom-ashyo bazalar  145 КБ.pdf
Ko'rishlar: 2123