• Слайдер #1

Uzum yetishtiriladigan hududlar

Узумнинг зоналар бўйича ихтисослашуви ва навланиши

Яқин йилларда Ўзбекистонда узумнинг оқ (столовой), кишмиш ва техникавий навларининг янги токзорларини барпо этиш мўлжалланмоқда. Шу муносабат билан юқори ҳосилдорликка эришиш ҳамда турли русумдаги сифатли виноларни тайёрлаш учун хом-ашё олиш мақсадида ҳар бир зона учун биологик хусусиятларига мос келувчи навларни тўғри танлаш муҳим ахамият касб этади.

Ўзбекистоннинг иқлимий шароитлари асосан столовой ва кишмиш йўналишидаги навлар учун жуда қулай бўлса-да, шу билан бир пайтда бу ерда ўткир, десерт, шунингдек, оқ ва шампан винолари тайёрланадиган техникавий навлар ҳам яхши самара билан ўстирилмоқда.

Ўзбекистоннинг жанубий-ғарбий қисми (Самарқанд, Жиззах, Бухоро ва Навоий вилоятлари) оқ (ейиладиган) узум ва қуритилган маҳсулот – кишмиш ва майиз ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бунга табиий шарт-шароитлар (иссиқ қуруқ ёз, куз даврида ёғингарчилик бўлмаслиги) ҳамда ширадорлиги юксак ва эт қисми қалин бўлган навларнинг мавжудлиги имкон беради. Самарқанд вилояти уруғсиз (оқ кишмиш ва қора кишмиш) навлардан кишмиш ишлаб чиқаришнинг ўзига хос ҳудуди ҳисобланади.

Водийли ҳудудларида (Самарқанд, Булунғур, Пастдарғом ва б.) эса оқ узум етиштириш билан бирга техникавий йўналишдаги (Ркацители, Кульджинский, Мускат, Саперави и б.) навлар ҳам кенг тарқалган

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида майиз йирик мевали қиммати баланд уруғли оқ навлардан Султони (Жаус), Каттақўрғон ва Нимранг) тайёрланади. Султони навидан, шунингдек, юқори сифатли Жаус десерт виноси тайёрланади.

Тошкент воҳасида узумнинг истемол навларини етиштириш кенг ривожланган. Бу ерда Нимранг, оч-қизил Тойфи, Ҳусайни етиштирилади ҳамда Баян ширей, Кульджинский, Рислинг, Саперави, Ркацители ва бошқа навлардан энг яхши ўзбек виноларини асосий ишлаб чиқариш марказлари жойлашган. Тоғолди зоналарида шампан виномаҳсулотларини тайёрлаш учун ишлатиладиган маҳаллий оч-қизил паркент ва Сояки навлари ҳақли равишда шуҳрат қозонган.

Фарғона водийсида асосан истеъмол, қисман техникавий ва кишмиш йўналишидаги узум экинзорлари тўпланган.

Республиканинг шимолий-ғарбида, Хоразм вилоятида ва Қорақалпоғистон Республиксида асосан ейиладиган узум навларини етиштириш ривожланган.

Вино тайёрлаш учун узумнинг Баян ширей, Рислинг, Ркацители, Бахтиёри, Бишты сингари оқ навлари ҳам, Саперави, Морастель, Алеатико, оч-қизил Мускат каби қизил навлари ҳам ишлатилади.

Шампан винолари ишлаб чиқариш учун қора Пино, Сояки, Бахтиёри, Рислинг, Ркацители, Баян ширей, Кульджинский навлари ишлатилади.

Коньяк ишлаб чиқаришда узумнинг Баян ширей, Ркацители, Бахтиёри навларидан фойдаланилади. 

BIRIKTIRILGAN  HUJJAT:

Узумнинг зоналар бўйича ихтисослашуви ва навланиши   199 КБ.pdf

Ko'rishlar: 3490