• Слайдер #1

Audit

«Ўзвиносаноат-холдинг» Холдинг компанияси АЖ
ички аудит хизмати тўғрисидаги
НИЗОМ 


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги “Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш бўйича чоралар тўғрисида” ги ПҚ -475 сонли қарорига мувофиқ «Узвинпром-холдинг» ХК АЖ (бундан буён матнда жамият деб юритилади) ички аудит хизматига ягона талабларни ўрнатади ҳамда ишининг услубий асосларини белгилайди . 
2. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги тушунчалар қўлланади :

ички аудит - бошқарувнинг ижро органи ва корхонанинг таркибий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари, таъсис ва ички ҳужжатларга риоя қилиниши, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларда маълумотлар акс эттирилиши тўиқлиги ва ҳаққонийлигини таъминлаш, хўжалик операциялари амалга оширилишининг ўрнатилган қоида ва муолажалари, активлар сақланиши, шунингдек корпоратив бошқарув принципларини жорий қилишни текшириш ва мониторинг қилиш йўли билан ишни назорат қилиш ва баҳолаш бўйича корхона (ички аудит хизмати) нинг таркибий бўлинмасининг фаолияти ;

ички аудит хизмати –корхонанинг мазкур Низом, жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан ўрнатилган талабларни ҳисобга олган ҳолда ички аудитни амалга оширадиган таркибий бўлинмаси . 


II. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИНГ 
АСОСИЙ МАҚСАДЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ 

3. Ички аудитнинг асосий мақсадлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади :
кузатув кенгашини ҳаққоний ахборот билан таъминлаш ва ички аудитни амалга ошириш натижалари бўйича корхонанинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш ;
корхонанинг бошқарув органларига ички аудит жараёнида аниқланадиган камчиликларни бартараф қилиш бўйича тавсияларни тезкор равишда киритиш, уларни бартараф қилиш бўйича назоратни амалга ошириш .

4. Ички аудит хизматининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
корхонанинг кузатув кенгаши томонидан ҳар йили тасдиқланадиган режасига мувофиқ мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган йўналишлари бўйича тегишли текширувларни ўтказиш йўли билан (ҳар чорак ва ҳисобот йили якунлари бўйича) ички аудитни амалга ошириш;
тузилаётган хўжалик шартномалари қонунчилик талабларига мос келишини юзасидан экспертизани ўтказиш;
корхонанинг таркибий бўлинмаларига бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботларни тузишда услубий ёрдам бериш, уларга молиявий, солиқ, банк ва бошқа қонунчилик масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
корхонанинг кузатув кенгашига техник вазифаларни ишлаб чиқиш, ташқи аудиторлик ташкилотларнинг таклифларига баҳо беришда ёрдам бериш, шунингдек аудиторлик текширувларни ўтказиш учун ташқи аудиторлик ташкилотни танлашда тавсияларни тайёрлаш.

BRIKTIRILGAN HUJJAT:

Ko'rishlar: 7105