• Слайдер #1

Hisobotlar

Вазирлар Маҳкамасида 2017 йилнинг январ-декабр ойида режа кўрсаткичларнинг ижросига бағишлаб ўтказиладиган йиғилишидаги "Ўзвиносаноат-холдинг" АЖ бошқарув раиси Ш.Рахимовнинг ҳисоботи


Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича
Жорий йилда 1 трлн. 692,9 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари, 1 трлн. 236,6 млрд. сўмлик халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мос равишда 104,9 ва 101,9 фоизни ташкил этди. 
Ҳисобот даврида 20 млн. 731,7 минг литр узум виноси ёки ўсиш 100,6 фоизга, 63 млн. 637,6 минг литр ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ёки ўсиш 101,4 фоизга, 790 минг литр коньяк ёки ўсиш 104,6 фоизга ва 70 млн. 996 минг литр спирт ишлаб чиқарилди ёки ўсиш суръати 103,9 фоизни ташкил этди.
Корхоналар томонидан янги турдаги - 160 та (ёки ўтган йилга нисбатан 104,5%) алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилиб, истеъмол бозорига кенг ассортиментда маҳсулотлар етказиб берилди.
Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи: ароқ ишлаб чиқариш – 79,9 фоизни, вино ишлаб чиқариш – 64,5 фоизни, коньяк ишлаб чиқариш 100,0 фоизни ва спирт ишлаб чиқариш – 76,4 фоизни ташкил этди. 

Улгуржи савдо бўйича
Халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришда соҳада олиб борилган маркетинг ишлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ва Шаробсавдо базалари ўртасида яратилган тизим ўз натижасини бермоқда. 
Шаробсавдо базалари томонидан 2017 йилда 2 трлн. 826 млрд. сўмлик маҳсулотлар сотилиши ва белгиланган прогноз кўрсаткичи 100,0 фоизга таъминланди.

Маҳсулот экспорти масаласи
2017 йилда Ҳукумат қарори ва қўшимча топшириқга асосан белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида компания таркибидаги корхоналар ва агрофирмалар томонидан жами 40 млн. 637 минг АҚШ долларлик маҳсулот экспортини амалга оширдилар ёки белгиланган прогноз 1,7 мартага бажарилди.
  
 
  

BIRIKTIRILGAN  HUJJATLAR:


















"Ўзвиносаноат-холдинг" компанияси бошқаруви раиси Ш.Раҳимовнинг «Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва ташқи бозорларга етказиб бериш ҳажмларини кўпайтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида» Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1-ярим йиллигида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга белгиланган муҳим йўналишлар ва устувор вазифаларни бажарилишига бағишлаб ўтказиладиган мажлисидаги ҳисоботи   265 КБ.pdf

Ko'rishlar: 7522