• Слайдер #1

Statistik hisobotlar

Tarmoq holatini va uning rivojlanish dinamikasini ifodalovchi asosiy va ijtimoiy iqtisodiy rivojlanish ko'rsatgichlari bo'yicha ma'lumotlar


Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича
Жорий йилда 1 трлн. 692,9 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари, 1 трлн. 236,6 млрд. сўмлик халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мос равишда 104,9 ва 101,9 фоизни ташкил этди. 
Ҳисобот даврида 20 млн. 731,7 минг литр узум виноси ёки ўсиш 100,6 фоизга, 63 млн. 637,6 минг литр ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ёки ўсиш 101,4 фоизга, 790 минг литр коньяк ёки ўсиш 104,6 фоизга ва 70 млн. 996 минг литр спирт ишлаб чиқарилди ёки ўсиш суръати 103,9 фоизни ташкил этди.
Корхоналар томонидан янги турдаги - 160 та (ёки ўтган йилга нисбатан 104,5%) алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилиб, истеъмол бозорига кенг ассортиментда маҳсулотлар етказиб берилди.
Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи: ароқ ишлаб чиқариш – 79,9 фоизни, вино ишлаб чиқариш – 64,5 фоизни, коньяк ишлаб чиқариш 100,0 фоизни ва спирт ишлаб чиқариш – 76,4 фоизни ташкил этди. 

Улгуржи савдо бўйича
Халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришда соҳада олиб борилган маркетинг ишлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ва Шаробсавдо базалари ўртасида яратилган тизим ўз натижасини бермоқда. 
Шаробсавдо базалари томонидан 2017 йилда 2 трлн. 826 млрд. сўмлик маҳсулотлар сотилиши ва белгиланган прогноз кўрсаткичи 100,0 фоизга таъминланди.
   
 

"Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компаниясининг 2018 йил январь-март ойлари якуни бўйича бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши

y-m-2018-uz.jpg
 

"Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компаниясининг 2017 йил январь-декабрь ойлари якуни бўйича бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши (млн.сўм)

874e83c65b1bfcd3f533b461661e686f.jpg

 
BIRIKTIRILGAN  HUJJAT:











Ko'rishlar: 7894