«Ўзвиносаноат-холдинг» ХК АЖ
жамиятнинг барча оддий акциялари тегишли бўлган акциядор тўғрисидаги Низоми.
I. Умумий қоида.
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) мувофиқ барча оддий акциялар битта акциядорга тегишли бўлган жамиятда акциядорларнинг умумий йиғилишлари ўтказилмайди . Ўзбекистон Республикасининг мазкур Қонуни ва жамиятнинг устави билан акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалалар бўйича қарорлар шундай акциядор томонидан якка равишда қабул қилинади ва ёзма равишда расмийлаштирилиши лозим, жамиятнинг имтиёзли акциялари Ўзбекистон Республикасининг мазкур Қонунига мувофиқ овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиш ҳоллари бундан мустасно. Бунда ЎзР мазкур Қонунининг акциядорларнинг умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш тартиби ва муддатлари, чақириғи ва ўтказилишини белгилайдиган 7 боби қоидалари қўлланмайди, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш муддатларига тааллуқли бўлган қоидалар бундан мустасно .
II. Акциядорнинг ваколати.
Барча оддий акциялар битта акциядорга тегишли бўлган жамиятда акциядорнинг ваколатига қуйидагилар киради:
жамият уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ёки жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш;
жамиятни қайта ташкил қилиш;
жамиятни тугатиш, тугатувчи (тугатиш комиссияси) ни тайинлаш ва оралиқ ҳамда қатъий тугатиш балансларини тасдиқлаш;