• Слайдер #1

Aksiyadorlar umumiy yig'ilishi Nizomi

«ЎЗВИНОСАНОАТ-ХОЛДИНГ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ



I. Умумий қоида.

1. Мазкур Низом «Ўзвиносаноат-холдинг» Акциядорлик жамияти акциядорлар умумий йиғилиши мақоми ва фаолиятини, унинг ўтказилиши ва қарорлар қабул қилиниши тартибини белгилайди.
2. Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига, бошқа меъёрий(норматив)-ҳуқуқий ҳужжатларга, Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича Комиссиянинг 2015 йил 31 декабрдаги йиғилишининг 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига ва «Ўзвиносаноат-холдинг» Акциядорлик жамияти (қуйида матн бўйича – “Жамият”) Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
3. Жамият ҳар йили акциядорлар умумий йиғилиши (акциядорлар йиллик умумий йиғилиши)ни ўтказиши шарт. Акциядорлар йиллик умумий йиғилиши молия йили якунлангандан сўнг олти ойдан кечиктирилмай ўтказилади. Акциядорлар йиллик умумий йиғилиши, одатда, ҳар йили 30 июнда ўтказилади.
4. Акциядорлар йиллик умумий йиғилишида Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясини сайлаш, ижроия органи раҳбари билан тузилган шартнома муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш имкониятлари тўғрисидаги масалалар ҳал қилинади, шунингдек Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, Жамиятнинг ижроия органи ва Кузатув кенгашининг Жамиятни ривожлантириш стратегияларига эришиш бўйича қўлланилаётган чоралар тўғрисидаги ҳисоботлари ҳамда мазкур Низомнинг 7-банди ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошларига мувофиқ бошқа ҳужжатлар кўриб чиқилади.
5. Акциядорлар йиллик умумий йиғилишидан бошқа Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишлари ўтказилади.
6. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, акциядорларга унинг ўтказилиши тўғрисида хабар бериш тартиби, Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёрланишда акциядорларга тақдим қилинадиган материаллар (ахборот) рўйхати Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан белгиланади. 


BRIKTIRILGAN HUJJAT:

Ko'rishlar: 6472