1. Мазкур Ахборот сиёсати тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Қимматли қоғоз бозори тўғрисида"ги Қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 176-сонли, 2013 йил 31 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 355-сонли Қарорлари, Қимматли қоғозлар бозорида ахборотлар тақдим этиш ва эълон қилиш Қоидалари (рўйхат рақами 2383, 31.07.2012 й.) ва 2015 йил 31 декабрдаги Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 9-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси талаблари асосида ишлаб чиқилган.
Ушбу Низом, «Ўзвиносаноат-холдинг» АЖ (кейинги ўринларда матнда - “Жамият” деб юритилади) томонидан ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларни, уларни рўйхати, ошкор этиш муддати, тартиби ва шакли тўғрисида маълумотларни ўз ичига олади.
2. Ахборот сиёсатининг мақсади Жамият фаолиятининг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш, акциядорлар, инвесторлар, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва бошқа манфаатдор шахсларига (кейинги ўринларда матнда - “манфаатдор шахс” деб юритилади) тегишли ахборот ва маълумотларга бўлган эхтиёжиларини қондириш орқали Жамият фаолияти юзасидан хаққоний маълумотларни тақдим этади.
3. Ахборот сиёсати манфаатдор шахсларнинг ҳуқуқларини тўлиқ намоён қилиш, инвестиция ва бошқарув бўйича қарорлар қабул қилиш юзасидан шунингдек, Жамият тўғрисидаги махфий маълумотларни сақлаш мақсадида Жамият ва унинг фаолияти юзасидан тўлиқ ва хаққоний маълумотларни олиш учун ишлаб чиқилган.
4. Ахборотни тижорат сирига киритиш, ундан фойдаланиш шартларини белгилаш тартиби Жамият томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Тижорат сири тўғрисида”ги Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
II. АХБОРОТ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ
5. Ахборот сиёсатнинг асосий тамойиллари бу - мунтазамлик, тезкорлик, очиқлик, тўлиқлик, тенг ҳуқуқлилик, баланслилик, ахборот ресурсларининг ҳимояланганлиги.
6. Мунтазамлилик тамойили бу – Жамият тўғрисидаги ахборотларни доимий равишда манфатдор шахсларга Жамият томонидан тақдим этишга қаратилганлигидир.
7. Тезкорлик тамойили бу - Жамият, манфаатдор шахсларга Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятига хамда уларнинг манфаатларига таъсир этувчи муҳим ҳодиса ва фактлар юзага келганда қисқа муддат ичида хабардор қилишдир.
8. Очиқлик тамойили бу – Жамият ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотларни тарқатишда барча усуллардан ва каналлардан фойдаланади ва бу орқали Жамиятка алоқадор бўлган шахслар учун ахборотларни олишда ва фойдаланишда эркинликни ҳамда қийинчилик туғдирмаслигини таъминлайди.
BRIKTIRILGAN HUJJAT:
«ЎЗВИНОСАНОАТ-ХОЛДИНГ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ АХБОРОТ СИЁСАТИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ 30 KB.doc