АХБОРОТНИ КОНФИДЕНЦИАЛ ВА ТИЖОРАТ СИРИ ТОИФАСИГА КИРИТИШНИНГ МЕЗОНЛАРИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ушбу низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги, “Тижорат сири тўғрисида”ги қонунларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Комиссиясининг 31.12.2015 йилдаги 9-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган, ҳамда у ахборотни конфиденциал ва тижорат сири тоифасига киритишнинг мезонларини белгилайди.
2. Ушбу низомда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилади:
конфиденциал ахборот – қонунчиликка мувофиқ унга жоизлик чекланган ҳужатлашган ахборот;
тижорат сири – учинчи шахсларга номаълумлиги жиҳатидан тижорат қийматига эга бўлган ахборот, унга қонуний асосда эркин жоизлик мавжуд эмас ва ушбу ахборотнинг эгаси унинг конфиденциаллигини ҳимоялаш чораларини кўради.
3. Конфиденциал ахборот ҳимоясини ташкиллаштириш тартиби Конфиденциал ахборотни эмитентлар билан ҳимоялашни ташкил этиш тўғрисидаги Низом билан белгиланади (24.02.2010 йилдаги 2081-сон рўйхат рақами).
II. АХБОРОТНИ КОНФИДЕНЦИАЛ ВА ТИЖОРАТ СИРИ ТОИФАСИГА КИРИТИШ МЕЗОНЛАРИ
4. Қуйидагилар ахборотни конфиденциал ва тижорат сири тоифасига киритишнинг мезонлари ҳисобланади:
1. Илмий-техника, ишлаб чиқариш ва технологик масалалар.
1.1. Жамият алоқа тизимини ташкил этиш ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан, техник воситаларни жойлашганлиги ва уларнинг техник тавсифлари, алоқа тармоғининг қурилиш тавсифлари, шунингдек, тармоқни ривожлантириш бўйича режалаштирилаётган тадбирлар ҳақидаги маълумотлар.
1.2. Истиқболли илмий тадқиқотларнинг мақсадлари, вазифалари, дастурлари ҳақидаги маълумотлар.
1.3. Илмий-тадқиқот ишларининг асосий ғоялари, Жамият манфаатлари юзасидан олиб борилаётган ИТТКИ бажарилишининг бориши, шу жумладан, дастурий таъминлашни ишлаб чиқиш соҳасидаги ҳам.
1.4. Яратилаётган буюмларнинг конструкцион тавсифлари ва ишлаб чиқилаётган технологик жараёнларнинг аниқ катталиклари.
1.5. Баъзи буюмлар тайёрланган материаллар ҳақида маълумотлар.
1.6. Алоқа тармоқлари ва жиҳозлари билан ўтказилган тажрибалар ва тестлар натижалари ва шароитлари ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, улар ўтказилган аппаратура тавсифлари ҳақидаги маълумотлар.
1.7. Жамият манфаатларига алоқадор ва мусбат иқтисодий самара берувчи конструкторлик-технологик, бадиий-техник қарорлар хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар.
1.8. Дастурий таъминлаш ва товар белгиларини ҳимоялаш усуллари ҳақидаги маълумотлар.
1.9. Жамият бизнеси истиқболли ривожланишининг қонуниятлари ва ўзаро боғлиқлигини кўрсатадиган таҳлилий ва график боғлиқликлар.
1.10. Компьютер жиҳозлари ва ишлатилаётган дастурий таъминлашнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар.
BRIKTIRILGAN HUJJAT: