1. “Ўзвиносаноат-холдинг” АЖ (қуйида матн бўйича – “Жамият”)нинг мазкур Ички назорат тўғрисидаги Низоми Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига, Жамият Уставига, Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича Комиссия йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига ва Жамиятнинг ички ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
2. Мазкур Низом ички назорат тизими мақсадлари ва вазифаларини, унинг фаолият тамойилларини, шунингдек Жамиятнинг ички назорат учун масъул органлари ва шахсларини белгилайди.
II. ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИ ТАВСИФИ ВА МАҚСАДЛАРИ
3. Ички назорат – Жамият мақсадларига асосланган ва етарли даражада эришиш, Жамият фаолиятининг қуйидаги тамойилларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида Жамият фаолиятига бириктирилган ва таваккалчиликларни бошқариш, назорат ва корпоратив бошқарув жараёнлари самарадорлигини оширишга йўналтирилган узлуксиз амал қилувчи жараёндан иборат:
- фаолият самарадорлиги ва унумдорлиги, шу жумладан фаолият самарадорлиги даражаси, фойда олиш ва активларни ҳимоя қилиш;
- молиявий ҳисобот ишончлилиги ва шубҳасиз тўғрилиги;
- Жамият фаолиятини тартибга солувчи қонунларга ва ҳуқуқ меъёрларига мувофиқлиги.
4. Ички назорат тизими – Жамиятда Тафтиш комиссияси, Ички аудит хизмати, Кузатув кенгаши, Ижроия органи ҳамда бошқа барча даражадаги ва барча функциялар бўйича ходимлар (қуйида матн бўйича – “ички назорат субъектлари”) томонидан ташкил қилинган ва амалга ошириладиган ички ҳужжатлар билан қатъий белгиланган ички назоратнинг ташкилий тузилмаси, назорат қилувчи чоралари, тадбирлари ва усуллари мажмуидан иборат. Жамиятнинг ички назорат органлари аъзолари малакалари улар фаолияти тўғрисидаги Низомларда белгиланиши мумкин.